Видаль 1 миллион еврога “Барселона”дан “Интер”га ўтади

20 сен 2020, 08:54
“Барселона”нинг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль бугун 20 сентябрь куни “Интер” билан музокараларни якунлаш Миланга келади, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо Твиттердаги саҳифасида.

“Интер” унинг трансфери учун Каталония клубига 1 миллион евро тўлайди.

Илгари хабар қилинганидек, Видал эндиликда “Барселона” аъзоси ҳисобланмайди. У яқиндагина каталонияликлар билан шартномани бекор қилди. Футболчи клуб базасига бориб, шахсий анжомларини йиғиштириб эндиликда собиққа айланган жамоадошлари билан хайрлашиб кетган.

Артуро 2018 йилдан буён “Барселона” таркибида тўп тепиб келаётганди. Бунгача у “Бавария”, “Ювентус”, “Байер” ва “Коло-Коло” жамоалари сафида тўп тепган. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›