Варди АПЛда Райтнинг рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
29 ноя 2021, 09:15
Англия чемпионати 13-турида “Лестер” голларга бой баҳсда “Уотфорд”ни 4:2 ҳисобида таслим этди.

Учрашувда дублга эришган Жейми Варди мусобақадаги голлари сонини 93 тага етказиб олди ва АПЛда 30 ёшдан кейин энг кўп гол урган футболчи сифатида Иан Райтнинг рекордини такрорлади. Варди кейинги ўйинларда мазкур натижани янгилаши кутилмоқда.

34 ёшли форвард жорий мавсум АПЛда 13 ўйинда қатнашиб, 9+1 натижа кўрсатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta