UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Тухель Зиданга қарши ўйинларда умуман ютқазмаган  0 08:48"Челси" 2012 йилдан бери илк маротаба, ўз тарихида эса учинчи маротаба ЕЧЛ финалида ўйнайди  9 08:21Тухель кетма-кет иккинчи йили ЕЧЛ финалига чиқди  13 08:00Суперлига. Бугун "Пахтакор" Яйпанда, АГМК Термизда меҳмон  16 07:48Вернер ноябрь ойидан буён илк маротаба Чемпионлар лигасида гол урди - бўш дарвозага  5 07:28УЕФА Суперлигани рад этмаган клубларни икки йилга еврокубоклардан четлатмоқчи  20 07:11Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  24 05:20ЕЧЛ 1/2 финал. "Челси" - "Реал Мадрид" 2:0  6 02:50Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"  89 02:08ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи  15 01:59ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда   471 01:41Моуринью "Рома"га биринчи трансфер нишони кимлигини маълум қилди  15 01:20Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди  4 00:59Беларусь Кубоги. "Шахтёр" ярим финалда тўхтади, БАТЭ ва Умаров финалга чиқди!   2 00:42Месси жаримага тортилиши мумкин  7

VAR аралашиб уч бор пенальти қўйилган “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйини ҳақида Янгиликлар

VAR аралашиб уч бор пенальти қўйилган “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйини ҳақида

14 март куни Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур учрашувлари старт олди. Турнинг дастлабки ўйини Тошкентда “Локомотив” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида кечди.

Учрашувда 1:2 ҳисоби қайд этилди ва наманганликлар чемпионатдаги илк ғалабаларини қўлга киритишди. Ушбу ўйин ҳақида бироз сўз юритамиз.

Шунчаки бир тасодиф


“Локомотив” жамоасининг уй учрашувларига биринчи марта боришим. Стадионга кириб журналистлар учун ажратилган махсус жойга чиқаётганда йўлакдаги деворларга осиб қўйилган суратларга қарадим. Унда жамоанинг ўтмишидаги совринлар, ўйнаган футболчиларнинг расмлари бор. Aйнан мазкур учрашувдаги тошкентликларнинг рақиб жамоаси – “Навбаҳор”ни ушбу мавсумга 3 ой давомида тайёрлаб, тақдимот маросимида жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилганини эълон қилган ва шунга яраша ўйнашга ҳаракат қилишни айтиб ўтган айни вақтдаги собиқ мураббий Нўмон Ҳасановнинг сурати турибди. Aйнан ушбу мураббий 1-турдан кейиноқ мураббийлик ўрнини бўшатиб қўйган эди. Унинг “Локо”да ўйнагани мен учун янгилик бўлди. 14 март кунги ўйинда эса у бош мураббий сифатида собиқ жамоасига қарши ишламади.




VAR ва пенальти ҳал қилган 1-бўлим ҳақида

Учрашув старт олганидан сўнг наманганликлар олдинга боришди асосан. “Локомотив” ҳам ўйинни ёмон бошламади. Бир неча бор узоқдан зарбалар, хавфли бўлмаган ҳужумлар икки жамоада ҳам бўлиб турди. Ўйиннинг 9-дақиқасида "Навбаҳор" жамоаси ҳужум уйиштирди. Мирзоҳид Ғофуров рақиб жарима майдони ичида Диёр Туропов билан тўп учун курашда йиқилиб тушди. Ўша лаҳзада бош ҳакам ўйинни давом эттиришга руҳсат берди. Лекин кейинроқ ҳакамлар VARга мурожаат қилишди. Пенальти! Aзимжон Aҳмедов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Шундан сўнг “Локомотив” ҳужумлар штурмини оширди. Узоқдан зарбалар бериш мураббийнинг кўрсатмаси бўлса керакки, Диёр Туропов бир неча бор ўз омадини синаб кўрди.

Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасида Даврон Ҳошимов ҳамда Ислом Қобилов “Навбаҳор” жарима майдончаси ичида тўқнашди. Шу чоғда ҳам Зокир Қодиров ҳуштаги янграмади, токи VAR унга хабар бермагунча. Пенальти! Уни Ғуломҳайдар Ғуломов амалга оширди ва ҳисоб 1:1. Ўйиннинг дастлабки бўлимида бошқа айтарли хавфли ҳужум бўлмади.




Биринчисидан ҳам қизиқарли иккинчи бўлим ҳақида


2-бўлим янада шиддаткор бошланди. Aйниқса, “Локомотив” аъзолари бир неча бор ҳужумлар уюштиришди. Бироқ ҳужумларнинг хавфлилиги борасида наманганликлар яхши фойдали иш коеффиситентига эга эди. 62-дақиқада наманганликлар олдинга боришди. Чап қанотдан узатилган тўпни Комилов қайтарди, қайтган тўпни Исоқжонов дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди. Ўйиннинг баҳсли ҳолатларидан бири орадан 7 дақиқа ўтгач бўлди. “Навбаҳор” бурчак тўпини амалга оширгач тўп “Локомотив” футболчиси Садриддин Aбдуллаевнинг қўлига тегди. Мухлислар ҳам, футболчилар ҳам бу ерда пеналти борлигини айтишди. Бош ҳакам яна бир бор VARга мурожаат қилди. Такрорий лавҳаларда кўриндики анчагина баҳсли ҳолат. Ҳа, “Сўғдиёна” – “Турон” ўйини каби тўп футболчининг бошига теккани йўқ, ҳақиқатан ҳам қўл билан ўйин бўлган. Бироқ бу пенальтига тортиши ёки йўқлиги борасида анчагина муҳокама қилса бўлади. Зокир Қодиров пенальти белгилади, уни Aзимжон Aҳмедов амалга оширди, аммо Жавоҳир Илёсов жамоасини голдан бартараф этди. Шундай бўлса-да, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай “Навбаҳор”нинг тожикистонлик футболчиси Эҳзони Паншанбе гол урди. Славиша Стоянович томонидан узатилган тўпни Рашидхонов қайтаришга уринди, жарима майдони ичидан Эҳсони бурама зарба билан чиройли гол урди. Ўйин якунига қадар тошкентликлар бир неча бор олдинга ўтиб, ҳужум қилишди, бироқ уларнинг ҳеч бири гол билан тугамади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсум 2-турида “Навбаҳор” “Локомотив” устидан ғалабага эришди. Бу Наманган клуби учун 11 йиллик танаффусдан кейин Тошкентда “Локомотив” устидан қозонилган илк ғалаба эди.

Мураббийлар фикри

Видео. Микаэль Секейра: "VAR билан боғлиқ тўхталишлар ҳисобига ўйинимиз яхши чиқмади"         

Видео. Виктор Жалилов: "Фақат пенальтидан эмас, ўйиндан ҳам гол ура олишимиз мумкинлиги мени хурсанд қилди"      




Фанатизм ҳақида

Фанатизм, мухлислик – зўр нарса. Футбол бу учун ажойиб спорт тури. Бирор жамоанинг мухлиси бўлган киши уни қанчалик севишини сўзлари, амаллари билан кўрсатади. Бироқ ўша сўз ва амаллар қанақа эканлиги бошқа мавзу. Намангандан Тошкентга ташриф буюрган мухлислар сони Тошкентдан стадионга келган мухлисларга қараганда кўп эди. Ҳар қалай, менга шундай кўринди, адашган бўлсам маъзур тутасиз. Ўйинда VAR бўлиши бир неча бор такрорланди. Бироқ шундай бўлса ҳам ҳакамни сўкиш бу эмоция, ёки йиллар давомида ўрганиб қолинган одат. Ўйин охирроғида Миллий Гвардия ходимлари бир қатор бўлиб мухлисларнинг олдида туришди. Бошқа жойда эса бу нарса кўринмади. “Навбаҳор” мухлисларини Ўзбекистондаги биринчи рақамли мухлислар, дейиш бир томондан тўғри. Улар ўз суюклилари учун куюнишади, қўллаб-қувватлашади. Эмоцияни эса бироз тортиб туриш инсоний фактор. Биз шунчаки чиройли футбол ва самимий мухлислик тарофдоримиз. Саломат бўлинг!




Оғабек Самисов









Рейтинг: -19   

Фикрлар

+9   
14 мар 22:57:11
FK Navba-FK Real
Яхшиям Навбахорни мухлислари бор Узбек футболида. Сон жихатидан Узбекистонни рейтингини ушлаб туради. Булмасам Хиндистондан хам пастда булардик.
+8   
14 мар 22:07:49
Uychi ¶¶ real
Маладес кайси бет бн шуни йоздинг сенга койил 1таймда очик кол бн ойнади локо ойинчиси уни судя сен ва вардагилар курмади ундан кейин камида 5..6 вазиятда судя навбахори зийонига ишлади уни йозолмайсан севимли клубинга карши ишласа 1 эмас 5..6 марта нима деп мактайсан судяни сен ойини шошоилмай кайтадан курип кейин йоз мен уша майдондан курдим ойини
+7   
14 мар 22:24:06
VARZIK98
Халол уйин булди иккала жамоага рахмат
+7   
14 мар 22:01:38
Lochinlar Namangan
зато тан олади ва хавас килади шунча мухлис борлигига керак булса осиёда хам йук бунаканги мухлислар чайна яна чайна ит хурар карвон утар
+6   
14 мар 22:45:09
FK Navba-FK Real
Хурматсиз заказной муаллиф нега Азим Ахмедов иккинчи пенальти тепганда Локо уйинчиси туп тепилмай туриб жарима майдонига кириб кетганини ёзмаяпсиз. Зеро уша жараёнда хакам З.Кодиров кириб кетган уйинчидан икки метр масофада эди. Бу холатни яккол курган эди. Пенальтини кайтадан тепдириш керак эди. Нима учун шу хакида ёзмаяпсиз. Жа хакикатгуй булсангиз. Мухлислар эмоциясига келсак бу нормал холат, хамма чемпионатларда бор бу холат. Мухлислар нохакликларга куз юмиб туришолмайди айрим куштирнок ичидаги журналистларга ухшаб.
+6   
14 мар 22:04:16
Navbaxor_lochinlar777
Аламлар
+4   
14 мар 22:16:40
FC CHELSEA NAVBAXOR
Navbaxor Lokomativ o'yinida xakamlar yaxshi ishladi shaxsan ko'nglim to'ldi.
Olga Navbaxor.
+4   
14 мар 22:08:43
Uychi ¶¶ real
Маладес кайси бет бн шуни йоздинг сенга койил 1таймда очик кол бн ойнади локо ойинчиси уни судя сен ва вардагилар курмади ундан кейин камида 5..6 вазиятда судя навбахори зийонига ишлади уни йозолмайсан севимли клубинга карши ишласа 1 эмас 5..6 марта нима деп мактайсан судяни сен ойини шошоилмай кайтадан курип кейин йоз мен уша майдондан курдим ойини
+3   
14 мар 23:58:06
Poytaxtlik Jentelmen
Sal odam xaqiqatparvar bo'lish kerakda ayniqsa jurnalist. San Og'abek tochniy Lokoni muxlisisan. Shunga atishvotti saniki.To'g'ri tushunvomman sani xozirgi xolatingni. Lekin san jurnalistsanku. Sal bo'lsayam kasbinga xolis bo'l ukam. Navboxor kankret yutdi xalol o'zini kuchi bilan. Lokodan lubo'y jabxada ustunlik qilib...... The End
+3   
14 мар 23:56:45
ФАН*
Оғавой сал журналистга ўхшаб, ўзингни журналистлардек тутишни ўрганиб кейин ёзгин.
Тирноқ ичидан кир қидиргунча одамни ҳар бало бўлгани яхши, уят е.

Э Ўлее.....
+3   
14 мар 23:52:24
А.А
Бу сайт нохолис сайт.Узи асли барча Наманганлик мухлислар бу сайтдан чикиб кетиб SPORTS.UZ сайтига азо булишимиз керак.BAYKOT SA.
+3   
14 мар 23:15:17
+998996488823
Узи шунақада бу "Тошкент"лик журналистлар пойтахт командаси ютқазиб қўйса ковлаштиришни бошлайди. Хўв журналист окаси уйинни бировдан эшитиб эмас кўз билан куриб фикир билдириш керак. Ундан кўра Суғдиёна билан Турон уйнаган уйинга бор эътиборни қаратинглар. Ха айтганча 10-, 3- ва 4- секторда хам Навбахор мухлислари анча эди сабаби улар уйинни орқадан эмас крупний планда куришни хохлашади шахсан ман хам улар қаторида эдим.
+3   
14 мар 22:14:45
Uychi ¶¶ real
Уйини яхшилап кургин уз узидан сукинмаганини тушунасан агар каланг болса пичок суякга борип тегди кейин бошланди
+3   
14 мар 22:09:06
Уз.
Кани Тошкентни мухлислари нимага жимсилар юттики Навбахор чайнаманлар Наманганни зури Навбахор мухлислариям зор кароччи ёмони Наманган
+3   
14 мар 22:04:25
Уз.
Навбахор Жалилов учун Жалилов Навбахор учун яратилган гап ёк Жалилов Виктор Романович малодец
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика