Улуғбек Рўзимов хотирасига бағишланган учрашув ўтказилади

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2017, 18:18
"Пахтакор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг собиқ ҳимоячиси Улуғбек Рўзимов хотирасига атаб 28 ноябрь куни хотира учрашуви бўлиб ўтади.

Рўзимов 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси билан ғалаба қозонган ва футболимиз тарихидан ўрин олган. Вафот этгунига қадар у "Пахтакор" футбол академиясида мураббий сифатида ишлаб келаётганди. Унинг хотирасига бағишланган ўйинда "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси фахрийлари майдонга тушишади.

Учрашув "Пахтакор" стадионида 28 ноябрь, сешанба куни 14:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›