UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  16 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  9 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  14 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  1 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 19:00Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада гол уриб ғалаба қозонди  58 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

Улуғбек Рўзимов: "Стандарт вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди" Янгиликлар

Улуғбек Рўзимов: "Стандарт вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди"

Миллий терма жамоамизнинг 10 сентябрь куни Тошкентда Иорданияга аламли мағлубиятга учраши, ЖЧ-2014га бўлган умидимизни саробга айлантиргани бор гап. Ушбу ўйиндан сўнг, барчада турли хил фикрлар илгари сурилмоқда.
Терма жамомизнинг собиқ футболчиси Улуғбек Рўзимов эса қуйидаги фикрда.

- Иорданияга қарши кечган баҳсни уйда, ТВ орқали кўрдим. Тўғри, стадионга бориб кузатсам ҳам бўларди. Аммо уйда хотиржам такрор намойишлари билан кўрганга нима етсин. Очиғини айтганда, шу куни ҳар иккала жамоанинг ҳам ўйинидан кўнглим тўлмади. Бундай ўйин билан ЖЧга бориш учун курашётган жамоаларнинг намойиш этган ўйинидан сўнг, уларнинг нуфузли мусобақага боришини кутиш ҳам қийин масала эди.

- Балки йигитлар мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажара олмагандир. Биласизми, Иордания билан сафардаги биринчи ўйинда дуранг қайд этиб келганимиздан сўнг, уларни ўз майдонимизда ҳотиржам ўйнаб ютишимиз керак эди. Бироқ футболчиларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очганидан сўнг, ўз кучига ортиқча ишониб юборишди шекилли, ўйинни сусайтириб юборишди. Иккинчи  бўлимда сермахсулликни ошириш учун бошқа тактикаларда ҳам ўйнаб кўриш керак эди, менимча.

- Шунингдек терма жамоамизнинг асосий камчилиги деб, стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олмаганини айтиш мумкин. Футболда ўйинда содир бўлган 10та стандарт вазиятдан камида 1тасидан аниқ фойдалана билиш жуда муҳим. Буни биринчи таймда йигитларимиз қайсидир маънода уддалади. Лекин учрашувнинг иккинчи қисмида, жарима ёки бурчак тўплари кўкка совурилди.  

- Ҳужумчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйинни ўз қўлига олиб, рақиб жарима майдони ичида ўзи учун қулай вазият яратадиган ҳужумчини кўрмаяпман. Ёки олдинги чизиқ эгаларини қулай паслар билан таъминловчи футболчи етишмади. Шунинг учун ҳам айтарли голга тортадиган хавфли вазиятларни кўрмадик.

- Иорданияни ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти жуда паст деб биламан. Бу ўйини билан КОНМЕБОЛ вакилидан ўта олиши амримахол. Бу борада уларнинг имконият деярли ноль десам ҳам янглишмаган бўламан.

Жаҳонгир Мирзо ёзиб олди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика