

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Томонлар 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Шартнома яхшиланган ҳолатда бир йилга узайтирилди.
Уильямс МЮ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 19 ёшли фулбек 2019 йилнинг октябрь ойида Европа лигасида дебют қилганди. Ўша вақтдан буён у жамоа таркибида 33 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 7 ассист қайд этди.



