Уилшир: "Арсенал"да қолмоқчиман"

Aslanov Jasurbek
4 янв 2018, 17:43
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшир Лондон клубида қолмоқчи, бироқ унинг шартномаси ёзда якунига етади.

Олдинроқ, томонлар молиявий томондан келишувга эришишса, битим узайтирилиши эълон қилинган эди.

"Мен бахтлиман. Бу ҳақида олдин ҳам айтган эдим. "Арсенал" футболчиси бўлиб қолмоқчиман" - дейди Уилшир.

26 ёшли футболчи жорий мавсум "Арсенал" сафида 21та расмий учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 5та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com