

Бу ҳақда “Daily Monitor” нашри хабар бермоқда.

Шанба куни, 4 август соат 20:00 атрофида Кампаладаги уйи яқинида номаълум шахслар 27 ёшли футболчига ҳужум қилиб, ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳатлар етказишган. Ҳимоячи унинг яқин дўсти ва собиқ жамоадоши Николай Кабонге томонидан шифохононага етказилган, бироқ аҳволи тезда ёмонлашиб, чоршанба куни эрталаб вафот этган. Ҳужум ҳолатлари аниқланмоқда.
2024 йилда Овори “Вилла”га сўнгги 20 йил ичида илк бор Уганда чемпиони бўлишга ёрдам берганди. У фаолияти давомида Испаниянинг “Велес” ва Швециянинг “Утсиктенс” клубларида ҳам тўп тепган. Футболчи “Вилла” таркибидаги сўнгги ўйинини 1 август куни ўтказган эди.



