

"Қироллик клуби" Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсум рестартидан бери ўзларининг ўйинларини Мадрид чеккароғида жойлашган ёшлар жамоасининг стадионида ўтказиб келишмоқда.
Лига раҳбарияти янги мавсумда 6000 ўриндиқли стадионда ўйинларни ўтказишга рухсат берди, клуб энди УЕФАдан ҳам яшил чироқ олди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Чемпионлар Лигасида ўз уйида "Шахтёр (21 октябрь), "Интер" (3 ноябрь) ва Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" (9 декабрь) жамоалари билан ўйнайди.



