U-19 Осиё чемпионатидаги рақибимиз Эронда мураббий ўзгарди

Xayrulla Xoliqov
9 июл 2020, 19:53
Маълумки, шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақа мезбони Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Эрон, Камбоджа ва Индонезияга қарши ўтказади. Гуруҳдаги рақибимиз Эрон U-19 терма жамоасини яқинда янги мураббий Соҳраб Бахтиаризаде қабул қилиб олди. У жамоани тарк этган Сироус Поурмосави ўрнини эгаллади. 

Соҳраб Бахтиаризаде футболчи пайтида ЖЧ-2006да иштирок этиб Ангола дарвозасига тўп киритган. У бунгача U-23 терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида кучли тўртта жамоа 2021 йилги U-20 жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›