UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Мундиал тарихи. Омадли турклар, 64 соат учган корейслар, қўзғолон бошлаган мағлубият ҳамда допинг қабул қилган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:51Франция. ПСЖ кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  0 02:44А Серия. 0:2дан 6:2 - "Интер" пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:50"Наполи" футболчисини "Ноттингем"га ижарага берди  1 01:25Артета: "МЮ қарши ҳужумларда "қотил"  0 00:50"Арсенал" "Атлетико"га бир неча таклиф жўнатди  2 00:31Нани "Актобе"да қанча маош олади?  2 00:10"Ливерпуль" футболчиси "Тоттенхэм"га ўтишга яқин  1 23:49"Барселона" Ферминнинг агентлари билан музокаралар ўтказди  1 23:30Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Сербия жамоасига мағлуб бўлди  1 23:17"Арсенал" футболчисини "Марсель"га ижарага берди  1 23:14"Ғазалкент" ва "Каттақўрғон" жамоалари назорат ўйини ўтказди  3 22:59U-23 Осиё Кубоги. Вьетнам Жанубий Кореяни мағлуб этиб, бронза медалларига эга чиқди  0 22:43"Металлург" қайтди! Бу қандай эълон қилинди?  0 22:29"Актобе" Халкни ҳам жамоага олиб келиши учун қанча маош тўлаши керак эди?  3

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади? Янгиликлар

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?

Шу йилнинг 14 март куни ФИФА расмий маълумот берди.

Ушбу маълумотга кўра, U-17 Жаҳон чемпионати бундан буён ҳар икки йилда бир марта эмас, балки ҳар йил ўтказиб келинади ва 2025-2029 йиллар оралиғида мусобақага фақат Қатар мезбонлик қилади.

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиб, ўз олдига қўйилган вазифани уддалади ва Осиё чемпионати иштирокчисига айланди.

U-17 Осиё чемпионати 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади. Бу мусобақага ўсмирларимизни Ислом Исмоилов тайёрлайди. Мусобақага ҳали қуръа ташлангани йўқ, бизга маълум бўлишича, декабрь ойида қуръа ташланади. Шуниси аниқки, қуръа жараёнида Ўзбекистон 1-саватчадан жой олади.

1-саватча: Саудия Арабистони (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон.
2-саватча: Эрон, Яман, Австралия, Таиланд.
3-саватча: Афғонистон, Тожикистон, Хитой, Вьетнам.
4-саватча: Индонезия, Уммон, БАА, КХДР.

Яна ФИФАнинг хабарига қайтамиз. 2025 йилдан бошлаб U-17 Жаҳон чемпионатида умумий ҳисобда 48 та жамоа қатнашади. Қатар мезбонлигини ҳисобга олсак, U-17 Осиё чемпионати кичик мундиалга борадиган яна 8 жамоани аниқлаб беради.

Биламизки, аввалги U-17 Жаҳон чемпионатларида Осиёдан тўртта жамоа қатнашиб келарди, энди бўлса иштирокчилар сони ошди. Қатар - мезбон, шу билан бирга бу жамоа U-17 Осиё чемпионатида қатнашмайди. Фақат битта саволга жавоб топиш қоляпти: ФИФА қайси тартибга кўра Осиёдан 8 та жамоани аниқлаб олади?

U-17 Осиё чемпионати регламентида бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган. Эҳтимол декабрь ойидаги қуръа маросимида ОФК маълумот берар. Агар жамоалар 4 тадан тўрт гуруҳга бўлинишини ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқишини ҳисобга олсак, балки кейинги босқичга чиқадиган 8 жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлар.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика