Тухель "Челси"нинг ғалабаси ҳақида: "Мукаммал ўйинлар бўлмайди. Доим нималарнидир яхшилаш кераклиги билиниб туради"

Aslanov Jasurbek
14 авг 2021, 22:47
Томас Тухель "Челси" нинг "Кристал Пэлас" (3:0) устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди.

"Мукаммал ўйинлар бўлмайди. Доим нималарнидир яхшилаш кераклиги билиниб туради. Биз учун бу мавсумдаги иккинчи расмий ўйин эди. Орада узоқ парвоз бўлди. Ҳаво ҳам иссиқ. Ушбу ўйин биз учун бошидан охирига қадар ажойиб ўтди. Жамоамни табриклайман. Улар кучли чарчоққа қарамасдан яхши ўйин кўрсатишди. "Челси"да стандартлар жуда юқори. Жамоа анчагина кучайишга улгурди", -дейди Томас Тухель.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" чоршанба куни УЕФА Суперкубогида 120 дақиқа ўйнаб, "Вильярреал"ни пенальтилар сериясида мағлуб қилганди.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›