UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55 Бьелса “Лилл” бош мураббийи сифатида таништирилди  0 01:19Моуриньо агар Европа лигасида ғолиб чиқса...  2 01:10Эллардайс “Кристал Пэлас”дан кетишга қарор қилди  1 00:40«Барселона» Евро-2017 (U-21) мусобақасидан сўнг Деулофеуни қайтаради  0 00:20«Валенсия» янги бош мураббий Марселинони таништирди  0 23:55Суперкомпьютер ҳақ бўлиб чиқди ФОТО  5 23:41Харри Кьюэлл Англия 4-дивизиони клуби бош мураббийига айланди  1 23:22Косьельни 3та ўйинга четлатилди ва Англия кубоги финалида майдонга тушмайди  2 22:40"Валенсия" клуби қандай қилиб пул топади?   2 22:20Коке «Атлетико»да 2024 йилга қадар қолади  5 22:05«Реал» 16 ёшли футболчини сотиб олганини расман эълон қилди  12 21:24Ҳамид Актамов: "Ўзим тузган, ўзим қурган жамоани нега Шквиринга беришим керак?"  23 21:24Эрон билан ўйинга 20 кун қолди. Жепаров учун ташкил қилинган ўйин   22 20:58"Арсенал" Санчеснинг ўрнига Хитой чемпионатидан ўйинчи олмоқчи  6 20:57Олий лига. 12-турнинг бошланиш вақтлари  9

31 июл 13:30
Янгиликлар

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Нури Шахин

14 август куни Ўзбекистон терма жамоаси ўз уйида Туркия билан ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор.
Биз сайтимиз орқали Туркия терма жамоасининг футболчилари билан таништиришда давом этамиз.

Ярим ҳимоячи Нури Козим Шаҳин 1988 йилнинг 5 сентябрь куни Германия Федератив Республикасининг Люденшайд шаҳрида туғилган.

Футболчи 1994-2001 йилларда "Майнерцхаген" клуби ўсмирлар жамоасида тўп тепган. 2001 йилдан бошлаб Дортмунднинг "Боруссия" клубига кўчиб ўтган. 2005 йил Туркия ўсмирлар терма жамоаси сафида  Перуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этиб 4та гол урган. Нури ўша мундиалнинг "Бронза тўп"ини ва "Кумуш бутса"сини қўлга киритганди. Ўша йили Туркия ўсмирлари сафида Шахин Европа чемпиони бўлганди.

2005 йил 6 августида Шахин Германия чемпионатидаги дебютини нишонлаганди. 16 ёшли қаҳрамонимиз Бундеслигада майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди, ўша йилнинг 25 ноябрь санасида "Ньюрнбер" дарвозасига гол уриб энг ёш гол урган футболчи бўлди. 2007 йил ёзида у бир йилга "Фейеноорд"га ижарага берилди. Бу клуб билан бирга Голландия кубоги соҳиби бўлди.

Сўнгра яна "Боруссия"га қайтиб жамоа билан Германия чемпиони бўлди ва мавсумнинг энг яхши футболчиси номига ҳам сазовор бўлди. 2011 йил ёзида эса 10 миллион евро эвазига Мадриднинг "Реал" клубига кўчиб ўтди. Бу клуб сафида илк мавсумидаёқ Испания чемпиони бўлди. Аммо асосий таркибга кира олмади ва атига 4та ўйинда майдонга тушди. Ўтган мавсумни Шахин Англиянинг "Ливерпуль" клубида ижарада ўтказди. Бироқ бу ерда ҳам ярим ҳимоячи асосий ўйинчи бўла олмади.

Шу йилнинг 11 январь ойида футболчи Дормунднинг "Боруссия"сига ижарага берилди. Куни кеча клуб билан бирга Германия Суперкубоги соҳибига айланди.

Нури Шахин Туркия терма жамоасидаги илк учрашувини 2005 йил 8 октябрида Германияга қарши ўтказган. Ўртоқлик учрашуви мақомидаги ўйиннинг 85-дақиқасида майдонга тушган ярим ҳимоячи икки дақиқадан сўнг Оливер Кан дарвозасини ишғол қилганди...

Бугунги кунга қадар Шахин миллий терма жамоада жами 36та ўйин ўтказиб 2та гол урди.

Ютуқлари
Жамоавий

Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони (2005), Голландия кубоги соҳиби (2008), Германия чемпиони (2011), Испания чемпиони (2012), УЕФА Чемпионлар лигаси финалчиси (2013), Германия суперкубоги (2013).

Шахсий

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати "Бронза тўп" ва "Кумуш бутса" соҳиби (2005), Германия бундеслигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси (2010/2011).
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  105
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  131
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  128
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: