Тажрибали ўйинчи мавсум сўнгида "Челси"дан кетади

Alisher
11 фев 2024, 17:45
Лондоннинг "Челси" жамоаси марказий ҳимоячиси Тьяго Силва мавсум сўнггида жамоадан кетади.

Журналист Жейкоб Штайнбергнинг хабарига кўра, раҳбарият 39 ёшли ҳимоячига янги шартнома таклиф қилмайди.

"Челси" бразилиялик футболчига ҳурматсизлик қилишни хоҳламайди. "Аристократлар" мавсум сўнггида Силванинг мухлислар билан муносиб хайрлашиши учун барчасини қилади.

Эслатиб ўтамиз, Тьяго "Стэмфорд Бриж"га 2020 йилнинг ёзида ПСЖдан эркин агент мақомида ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/JacobSteinberg