UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Olamsport: Магомедшариповнинг жанги бекор қилинди, Жалоловнинг ашаддий рақиби профессионал боксга ўтмоқда  0 02:38Маротта Санчес билан 3 йиллик шартнома тузилишини маълум қилди  0 02:23ЕЛ. МЮ 1/4 финалда ким билан ўйнайди?  9 02:13ЕЛ. Сўнгги дақиқаларда урилган гол "Манчестер Юнайтедга" ғалаба келтирди  0 02:00ЕЛ. Испан клубидан устун келган "Интер" чорак финалга йўл олди  3 01:45ПСЖ: Мбаппе сафга қайтаётган бир пайтда Верратти жароҳатга йўлиқди  0 01:18ЕЛ. Лукаку Ширернинг рекордини такрорлади  0 01:03Аке: "Ман Сити" Англияда охирги 10 йилнинг энг яхши клубидир"   6 00:39"Милан" "Зенит" футболчисига қизиқиб қолди  0 00:31Клопп Ловренга ўринбосар топди   1 00:24ЕЛ. "Шахтёр" "Вольфсбург"ни, данияликлар "Истанбул"ни мусобақадан чиқариб юборишди  0 00:16"Ювентус" 5 нафар мураббий билан музокара олиб борди. Улар орасида Зидан ва Почеттино ҳам бор   1 00:00ЕЛ. "Интер" ва МЮ иштирокидаги учрашувлар старт олди (онлайн ҳисоб)  0 23:59"Бенфика" Кавани билан шартнома имзолашга яқин   1 23:54"Ман Сити" 41 млн фунтга нидерландиялик футболчини харид қилди  13

"Сурхон" ФК: "Футболчиларга 3 ойлик маошлар тўланган. Ваҳимага ўрин йўқ. Хомяков билан узоқ вақт давомида музокара олиб борилди" Янгиликлар

"Сурхон" ФК: "Футболчиларга 3 ойлик маошлар тўланган. Ваҳимага ўрин йўқ. Хомяков билан узоқ вақт давомида музокара олиб борилди"

Бугун championat.asia сайти орқали "Сурхон"даги ички муҳит, қарздорликлар, бир кун ишлаган Хомяков", - сербиялик футбол агентидан сенсацион иқрорликлар" сарлавҳали интервью эълон қилинди.

Ушбу интервью эълон қилингач,  мухлис ва мутахассислар томонидан турлича фикрлар билдирилди. 

"Сурхон"даги ички муҳит, қарздорликлар, бир кун ишлаган Хомяков", - сербиялик футбол агентидан сенсацион иқрорликлар         

"Сурхон" футбол клуби эса ушбу маълумотларга нисбатан қуйидагиларни маълум қилади:

- "Сурхон" футбол клубида тўп сураётган Сербиялик легионерлар Дарко Станоевич ва Владимир Бубаньялар билан 2019 йили тўлиқ (100%) ҳисоб-китоб қилган ва ушбу футболчиларнинг шартномаси 2019 йилнинг 30 ноябр куни ўз ниҳоясига етган ва футболчилар эркин агент мақомига эга бўлишган. (Сайтда чиқарилган маълумотда эса шартнома узайтирилган дейилган);

- 2020 йилда ҳам "Сурхон" футбол клуби ушбу икки легионерга жамоа билан янги шартнома тузишни таклиф қилган. Музокаралар ижобий якун топгач, футболчилар билан январ ойининг сўнги кунларида янги шартнома имзоланган;

- Футболчилар Дарко Станоевич ва Владимир Бубаньялар жорий йилнинг 24 январь куни Тошкент шаҳрига етиб келган ва 26 январдан "Сурхон" футбол клуби машғулотларида иштирок этишни бошлаган;

- "Сурхон" футбол клуби ушбу футболчиларга 3 ойлик иш ҳақини берган. Ойлик иш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги маълумот футболчиларга клуб ҳисобчиси томонидан тақдим этилган;

- Юртимизда жорий йилнинг 16 март санасидан "карантин чоралари" кучайтирилган ва Ўзбекистонда футбол мусобақалари вақтинчалик тўхтатилган;

- 16 мартдан 1 июнга қадар клуб ҳодимлари фаолият юритмаган (жумладан клуб бухгалтерияси ҳам);

- Карантин пайтида (апрел ва май) ойларида ушбу футболчилардан ойлик иш ҳақи қисқартирилиши сўралган лекин ушбу футболчилар рад жавобини беришган. (Ваҳоланки бутун дунёда футболчилар ўзлари ойлик иш ҳақиларини қисқартирилишига рози бўлган, бизда эса унинг акси). Лекин шунга қарамасдан қисман бўлсада ойлик иш ҳақилари бериб борилган. Нима бўлган тақдирда ҳам футболчи ўз ишига профессионаларча ёндашиши керак.

"Сурхон" футбол клуби яқин кунлар ичида ушбу футболчиларнинг ойлик маоши тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ва ваҳимага ўрин йўқлигини маълум қилади.

Шунингдек, клуб Хомяков борасида ҳам қуйидагиларни қўшимча қилади:


Александр Хомяков ва "Сурхон" футбол клуби узоқ вақт давомида ўзаро музокаралар олиб борди. Лекин якунда икки томон ўзаро молиявий томонлари келиша олмади. ЎзПФЛ томонидан ишлаб чиқилган Регламентга кўра футболчи ёки мураббий Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан тасдиқдан ўтмагунга қадар, шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Ваҳоланки, мураббий билан ҳеч қанақа шартнома ҳам имзоланмаган ва ушбу мураббий клубда фаолият юритмаган!

"Сурхон" футбол клуби ижтимоий тармоқлар орқали чиқарилаётган турли ҳил маълумотларга ишонмасликларини сўрайди", - деб ёзади "Сурхон" клуби матбуот хизмати. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+5   
02 июл 02:39:44
Abdusalom Mirzayev
СУРХОН ФК БУ СУРХОНДАРЁ ЖАМОАСИ ЭМАС, ҚАЧОНКИ СУРХОНДАРЁГА ФАҚАТ УЙ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТҚАЗГАНИ БОРАДИ МАШҒУЛОТЛАР ВА ЯШАШ УЧУН МАЗЗА ҚИЛИБ ПОЙТАХТДА ЮРИШАДИ, КИМГА КЕРАГИ БОР БУНАҚА ЖАМОАНИ? МАЙЛИ ҚАЛАНҒИ ҚАСАНҒИ ЧЕТ ЭЛЛИК ЧОЛЛАРНИ ПУЛ САРФЛАБ ОЛИБ КЕЛГАНДАН КЎРА, ВАЛИ КЕЛДИЕВНИ БОШ МУРАББИЙЛИКГА ТАЙИНЛАБ, ФУТБОЛ МАКТАБИГА ПУЛ САРФЛАГАН ЯХШИКУ, МАЙЛИ КУЧЛИ 3-5 ЛИК КИМГА КЕРАК? МАҲАЛЛИЙ БОЛАЛАРНИ ЎЙНАТИБ СУППЕР КОКА ЛИГАНИ ОХИРГИ ЎЙИНЛАРИДА ЮРСА ҲАМ МАЙЛИ ЭДИ, ЙЎҚ БИЗАНИКИЛАР ПУЛ САРФЛАБ ОТКАТИНИ ОЛАДИ, ТОТАЛИЗАТОР ЎЙНАШАДИ, БУ БИР БИРИНИ АЛДАБ ЮРИШДАН БОШҚА ЭМАС, МАЙЛИ 3-ЎРИН ОЛДИ ҲАМ ДЕЙЛИК, ОДДЭЙ МУХЛИСЛАР НИМА ФОЙДА КЎРАДИ? МЛЯРДЛАБ ПАХТАКОР ПУЛ САРФЛАБ ЛЧ МУСОБАҚАСИДА АРАБЛАРГА ЁКИ ЭРОНЛАРГА ЮТҚАЗАДИКУ.
+3   
02 июл 00:55:58
azikoo
шу сербла кулубга мослашволса булди китин мухитни бузади
+3   
02 июл 00:54:40
azikoo
сербла жуда шаллаки. буладида хасрат килмаса буларди пулни оласанку бир куни керак булса фифага айтиб сабр килса буладм менку сурхонга мухлис эмасман хозир хамма кулубда пул ек бунака уйинчиладан воз кечиш керак
+2   
02 июл 01:31:41
TERMIZ TUMANI NAMUNA
RAXMAT SURXON FC KLUBIGA ZO‘R JAVOBLAR BERIBDI ANIQ VA TINIQ FIKRLAR.SURXON NASIB O‘ZINI TIKLAB OLADI.SURXONIM DAVAY G‘ALABALARINGNI SOG‘INDIK OLG‘A SURXON
+1   
02 июл 00:45:00
KhaDJii ФК ПахтакоР
Exx Xomyakov Andijon berardi san etgan puli! Qizilqum, Lokomotiv ana end Surxon... Xor bovosan Andijonda Muxlisla qancali harakat qldi sani obqolwga san Puli tanladn
   
02 июл 09:35:18
Davronbek Beshariq
Хаа бу легионерлар бир тийинга киммат футболчиларку. Ундан кура уйин савияси паст легионерга пул сарфлагандан кура махаллий иктидорли футболчилар етказишга , академияни ривожлантиришга эьтибор берса яхши булар эди... Бунака уйин савияси паст легионерлардан куштирнок ичидаги айрим шахсларга керакда...
   
02 июл 07:01:02
Emocciya
Сурхон сериал хали узок давом этадиёв Сурхондареликларни пулига
   
02 июл 01:55:21
Bobur.I
Bunaqa vaziyat hamma klubda buladi Hatto Toshkent klublarda ham utgan Loko Binyodkor faqat Pahtakordan tashqari tugri vohima qilishni keragi yuq Bundan avvalgi Surhon maqolasida Surhon dushmanlarga jon kirib ketibti yomonlab chaynab yotishipti hotinlarga uhshab
Diqqat diqqat Surhon proligaga tishib ketmaydi ikki quloginglarga quyib olinglar Hamikovga kelsak hali shartnoma tuzilmagan ogzaki kelishuvga erishilmagan bulib chiqdi
   
02 июл 01:49:12
Don K'arleon
Шу жудаям легионер олишга кизиксак серблардан кура Сурия, Яман МТЖлари футболчиларини олсак булмайдими? Бизнинг лигамизга улар жон деб келишса керак. Серблардан кура мехнаткаш ва хамияти баланд уларни. Савия дейсизми? Улар даражаларини бизнинг МТЖмиз бн уйинларда курсатиб куйишган.
   
02 июл 00:50:19
fc Surxon
Xomyakov lokomotivni taklifini kutyabdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг