UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимовнинг дастхати туширилган оригинал футбол тўпини ютиб олишни истайсизми?  0 18:56Анвар Бердиев: "Бор футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз" ёхуд "Истиқлол" жамоаси қайтадан тикланмоқда  0 18:48Карикатура: АПЛнинг кутилмаган етакчилари  5 18:25Мендеш ёзги трансферлар ойнасида 20 млн евро атрофида ишлаб олди  4 18:05Осиёнинг машҳур журналистларидан бири "Пахтакор" - "Персеполис" учрашувидан нима кутаётганини маълум қилди  20 17:51"Рома" - Йович учун курашда фаворит. "Реал"да "Интер" ва "Милан"дан таклифлар бор  5 17:35Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас”  1 17:33"Ростов" Шомуродовни бонуслар билан бирга 9 млн евро эвазига сотишга рози бўлди  63 17:30Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди  0 17:21Рубен Диаш "Сити"га трансферни якунлаш учун Манчестерга учиб келди  2 17:00Olamsport: Конорга қарши кескин фикр, "Конор - Пакьяо жанги ҳақиқатга яқинми?" ва бошқа хабарлар  0 16:48Карикатура: "Ливерпуль" "Арсенал"ни мағлуб этди  5 16:41Етти йил аввалги Гарет Бэйл қайтади-ми?  2 16:26ПСЖ "Тоттенхэм" билан Деле Аллининг ижараси борасида келишувга эришишга уринмоқда  0 16:13Питер Хюистра: "Жисмоний тайёргарликни яхшилаш учун 3 босқичда ишладик"  44

Суперлигага 1 кун қолди. Дастлабки 3 турнинг энг қизиқ 5та ўйини Янгиликлар

Суперлигага 1 кун қолди. Дастлабки 3 турнинг энг қизиқ 5та ўйини

Икки ойдан зиёд давом этган танаффусдан сўнг яна Суперлига баҳсларини ўтказишга рухсат берилди.

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимиз ўйинлари 3-турдан кейин коронавирус пандемияси сабаб тўхтатиб қўйилганди. Эртадан бошлаб яна Суперлига рестарт олади. Ўқувчиларимиз футбол ҳавосини ҳис қилишлари учун дастлабки 3та турнинг энг қизиқ 5та ўйинини ёдга оламиз.


“Пахтакор” - “Навбаҳор” 2:1

1-тур. 27 февраль

Бу йилги Суперлига Тошкентда “Пахтакор” - “Навбаҳор” учрашуви билан старт олди. “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиши боис ПФЛ бу жамоа жамоа ўйинини 27 февралга белгилади. Амалдаги чемпион илк турда “Навбаҳор”ни қабул қилиб қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Айтиш мумкинки, учрашув жуда қизиқарли кечди. Намангандан 5 минг нафарга яқин мухлис келгани ҳам эътирофга лойиқ.

Учрашувда ҳисоб меҳмонлар вакили Иван Соловьёв томонидан очилди. Майдон марказига яқинроқ жойдан жуда чиройли рейдни амалга оширган россиялик ҳужумчи қўрқмай жарима майдончаси ичига кириб бориб ишонч билан зарба берди. Унинг зарбаси гол билан якунланди. Биринчи тайм якунига етай деганда “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Ислом Исоқжонов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бу эса меҳмонларга жуда қимматга тушди.

 Иккинчи тайм бошлангач 51-дақиқадаёқ “Пахтакор” ҳисобни тенглаштирди. Драган Чераннинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Игорь Сергеев рақиб дарвозасини ишғол қилди. 78-дақиқага келиб Егор Кримец иккинчи бор огоҳлантириш олиб, у ҳам қизил карточка сабаб майдонни тарк этди. Кучлар яна тенг бўлиб қолди. Ўйин 1:1 ҳисобида якуни топиши ҳам мумкин эди, аммо 89-дақиқада Игорь Сергеев яна гол уришга муваффақ бўлди. У Анзур Исмоилов томонидан етказиб берилган тўпни дарвоза тўрига жойлаб ўз жамоасига дастлабки ғалаба ва илк уч очкони тақдим этди.

Ўйиндан кейин рўй берган воқеалар учрашув даражасидан ҳам баланд бўлди. Аввало ўйинни бошқариб борган Илгиз Танташев хатолари сабаб бир ойга Суперлигадан четлатилди. Бундан ташқари “Навбаҳор” мухлислари мағлубиятни ҳазм қила олмай ҳакам устидан турли жойларга мурожаат этишди. Ҳатто Президент порталига хат ёзганлар бўлди. Тўғри-да, учрашув сурати анча баланд эди ва агар ҳакам ўйинга таъсир ўтказмаганида “Навбаҳор” бемалол Тошкентдан бир очко билан қайтиши мумкин эди.


“Машъал” - “Сўғдиёна” 3:0

1-тур. 29 февраль

Икки йиллик танаффусдан кейин Муборакка яна катта футбол қайтди. Эсингизда бўлса, 2017 йил куз ойларига келиб ЎФАнинг олдинги раҳбарияти ўз билганича қарор чиқариб, олий лигани 7-ўринда тугатган “Машъал”ни биринчи лигага тушириб юборганди. Бунинг натижасида “газчилар” икки йилни қуйи дивизионда ўтказишди. “Машъал” ўтган йил ҳам вазифани уддалаб Суперлигага қайтиши мумкин эди, бироқ мавсум тугашига оз қолганида “Андижон” улоқни илиб кетди.

Натижада яна бир мавсумни Про лигада ўтказган “Машъал” иккинчи уринишда кучлилар орасига қайтди. “Машъал” жорий мавсумнинг илк турини ўз майдонида “Сўғдиёна”га қарши ўтказди. Албатта, Суперлиганинг илк турини ижобий бошлаб олиш “газчилар” учун ниҳоятда муҳим эди. Чунки бу биринчидан Муборакдаги очилиш ўйини бўлиб, ўйин тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Биз яқин орада Муборакдан жонли эфир кўрмагандик. Қолаверса “Машъал” илк турда Суперлигани ўтган йил тўртинчи тугатган “Сўғдиёна”ни қабул қилди.

Ўйинга бўлган қизиқиш юқори бўлди. Мавсумнинг очилиш ўйини, икки йиллик танаффусдан сўнг “Машъал” қандай ўйин намойиш этиши, тўртинчи ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” мавсумни қандай бошлаши, хуллас бир қатор саволларга жавоб олишимиз мумкин бўлган баҳс эди. Яхши биласиз, “Сўғдиёна” янги мавсумга Улуғбек Бақоев қўл остида ҳозирликни давом эттирди. “Машъал”да эса мураббий ўзгарди. Жамоани Суперлигага қайтарган Асрор Алиқулов кутилмаганда истеъфога чиқиб, Зоир Тўрақулов “Машъал” бош мураббийи этиб тайинланди. Лекин жамоа натижалари учун асосий жавобгар Дилявер Ваниев эканлигини яхши биламиз. 

Шундай бўлдики, ўйин 1:0 билан бошланди. Чунки муборакликлар 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Бу вазиятда Мўмин Мелиев гол муаллифи бўлди. 12-дақиқага келиб Никита Павленконинг голи туфайли майдон эгалари ҳисобни яна оширишди. Афтидан “Сўғдиёна” бундай бўлишини кутмаган шекилли, меҳмонлар нима қилишни билмай қолишди. Натижада жиззахликлар ҳарқанча ҳаракат қилмасин тўп кирита олишмади. Бунинг устига 90-дақиқада учинчи голни ҳам ўтказиб юборишди: Нажмиддин Нормуродов гол уриб ўйинга нуқта қўйди. Бундай бўлишини умуман кутмаган Улуғбек Бақоев ўйиндан кейинги матбуот анжуманига кирмади. “Машъал”нинг хурсандчилиги эса чексиз эди. 


“Навбаҳор” - “Локомотив” 2:0

2-тур. 6 март 

Суперлиганинг 2-турида ҳам қизиқарли иккита баҳс кузатилди. Шулардан бири Наманган шаҳрида “Навбаҳор” ва “Локомотив” ўртасида кечди. Дастлабки турда имкониятни бой берган “Навбаҳор” учун уйдаги беллашув муҳим эди. Ўз навбатида бу баҳс “Локо” учун ҳам қизиқ эди, негаки “темирйўлчилар” илк турда “Андижон”ни мағлуб этиб, сафардан ҳам ижобий натижа билан қайтишни мақсад қилишганди. 

6 март куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ мухлислар билан лиқ тўлди. Ҳайрон қоларли жиҳати, ўйиндан бир кун олдин ҳаво совуқ ва ёмғир ёққан бўлишига қармай, ҳар икки жамоа ўринбосарлари ўртасидаги баҳсни кўриш учун 800 нафарга яқин мухлис келди. Бу кўрсаткичга аксар жамоалар ҳавас қилса арзийди. Шунингдек, асосий стадионда ўйиндан бир кун олдинги “Локо”нинг машғулотини 100дан ортиқ ишқибоз трибунада кузатиб борди. 

Шу куни мавсумнинг очилиш ўйинига шахсан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов каби таниқли кишилар ташриф буюришди.

Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар икки жамоа баҳсни ҳужумкор бошлади. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси турнинг марказий ўйинини андижонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширди. Бош ҳакам вазифасини Темур Тўхтасинов бажарди.

Айтиш мумкинки, баҳс анча асабий тарзда кечди. Натижада “Локо”нинг 6 нафар футболчисига ҳакам томонидан сариқ карточка кўрсатилди. Турли дақиқаларда Олег Зотеев, Кирилл Погребняк, Даврон Умиров, Марат Бикмаев, Даврон Ҳошимов, Темурхўжа Абдухолиқов огоҳлантириш олишди. Ўйинда ҳисоб 64-дақиқада пенальтидан очилди. Бу вазиятда Олег Зотеев жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам эса 11 метрлик нуқтани кўрсатди. 

Пенальтидан гол уриш наманганликлар сардори Азим Аҳмедовга насиб этди. Азим гол ургач бутун стадион хурсандчиликдан ларзага келди. 88-дақиқага келиб Ўзбекистон паспортини қўлга киритиб, терма жамоамизда ўйнаш имконига эга бўлган Игорь Голбан иккинчи голни урди. У меҳмонлар ҳимоячиси Шерзод Файзиевнинг хатосидан унумли фойдаланиб осонлик билан дарвозага тўп киритди. Натижада баҳс шу ҳисобда якун топди. Ўйиндан кейин мухлислар ўз суюклиларини исландча қўллаш билан кузатиб қўйишди. 


“Сўғдиёна” - АГМК 1:1

2-тур. 7 март 

2-турнинг яна бир қизиқарли баҳси Жиззах шаҳрида кечди. Дастлабки тур Муборакда кутилмаганда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган “Сўғдиёна” мавсумнинг очилиш ўйинини ўз майдонида АГМКга қарши ўтказди. Айтиш мумкинки, бу тўқнашув шогирд ва устознинг ўзаро қарама-қаршилиги бўлди. Негаки жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз вақтида Миржалол Қосимов қўл остида терма жамоада ўйнаган. 

“Сўғдиёна” фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушди. Чунки жамоа илк турдаги йирик мағлубият кутилмаган бўлганини исботлашга ҳаракат қилди. Лекин ўз навбатида ютуқ АГМКга ҳам керак эди. Олмалиқликлар 1-турда “Металлург” билан дуранг ўйнашганди. Учрашув ниҳоятда қизиқ кечди деб бемалол айтса бўлади. Биринчи таймнинг ўзидаёқ бош ҳакам меҳмонларнинг уч футболчиси - Дилшод Жўраев, Йован Жокич ва Бобур Йўлдошевга сариқ карточка кўрсатди. 

Ўйиндаги дастлабки гол 54-дақиқада киритилди. Бу вазиятда мезбонлар сардори Элёр Орипов гол муаллифи бўлди. Орадан 14 дақиқа ўтиб кульминацион воқеа рўй берди. Учрашув бош ҳаками Йован Жокичга иккинчи бор карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Натижада Миржалол Қосимов шогирдлари бир киши кам бўлиб қолишди. 

Шунда кўпчилик “Сўғдиёна” уйдаги баҳсни ғалаба билан бошлайди, рақиб бир футболчи кам ўйнаяпти, бунинг устига майдон марказини бошқариб турган футболчи четлатилди дея бошлади. Аммо Қосимов тажрибали мураббий эмасми, тактик ўзгаришни амалга оширди. У захирадан бу мавсум порлаши кутилаётган Ҳожимат Эркиновни туширди. 

Айнан Ҳожимат майдонга тушгач олмалиқликлар анча жонланиб қолишди. Жамоа ҳужуми мазмунли кўриниш ола бошлади ва шундай ҳужумлардан бири 85-дақиқада гол билан тугади. Ҳожимат Эркинов жарима майдончаси сари бориб тўпни Игорь Зоничга узатди. Ўз навбатида АГМКнинг яна бир янги футболчиси бу вазиятдан фойдаланиб гол урди ва ҳисобнинг 1:1 бўлишини таъминлади.


“Сурхон” - “Насаф” 1:2

3-тур. 13 март 

Дастлабки 3 турнинг энг қизиқ бешта ўйини қаторига Термизда бўлиб ўтган “Сурхон” - “Насаф” баҳсини ҳам киритса бўлади. Бунга сабаб шуки, “Сурхон” жорий мавсумни ўз майдонида “Бунёдкор”га қарши бошлаб 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган ва кейинги турда “Қизилқум”ни мағлуб этиб қайтганди. Қаршиликлар эса кетма-кет икки учрашувни ғалаба билан якунлашди. “Насаф” аввалига Навоийда зафар қучди, кейин ўз майдонида “Андижон”дан устун келди. 

“Сурхон”нинг ўз уйида “Бунёдкор”га ютқазиб қўйгани кутилмаган ҳол эдими? Бу саволга бирданига жавоб бериш қийин, чунки очилиш ўйинида ҳар ким турлича ҳолатда бўлади. Шу боис мухлислар Термиздаги навбатдаги ўйинни кута бошлашди ва бу гал Сурхондарё марказига “Насаф” ташриф буюрди. 

Майдон эгалари “Бунёдкор”дан учралган мағлубиятни унутиш учун юқори кайфиятда чиқишди. Лекин хурсандчилик узоқ чўзилмади. “Насаф” 7-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Жамоа ҳужумини легионер футболчи Марко Станоевич гол билан якунлади. Танаффусдан сўнг 53-дақиқага келиб майдон эгалари мувозанатни тиклашди ва “Сурхон” таркибида ҳам легионер ўйинчи гол муаллифи бўлди. Ўтган мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиб, шу йил бошида “Сурхон”га йўл олган Александр Касьян рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Орадан 8 дақиқа ўтиб қаршиликлар яна тўп киритишнинг уддасидан чиқишди. Бу сафар Ойбек Бозоров мўлжалдан адашмади. 77-дақиқага келиб майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолишди, чунки жамоа сардори Шавкат Саломов бирданига қизил карточка олиб четлатилди. Бу эса “Сурхон” учун қимматга тушиб, термизликлар кетма-кет иккинчи бор уйда мағлуб бўлишди. “Насаф” эса қаторасига учинчи ғалабасини нишонлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика