UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  0 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  13 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  184 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Суперлигадаги энг "қайноқ" тўқнашув - "Навбаҳор" — "Пахтакор" Янгиликлар

Суперлигадаги энг "қайноқ" тўқнашув - "Навбаҳор" — "Пахтакор"

Суперлиганинг энг "қайноқ" учрашуви бўлиши кутилаётган "Навбаҳор" - "Пахтакор" беллашуви олдидан жамоаларга назар солиб чиқамиз.

"Навбаҳор" ҳақида

Наманганликлар айни пайтда "кучли-олтиталик"дан жой олишган ва чемпионлик учун курашни давом эттиришмоқда. Жамоа ҳозирча ўтказилган 18 учрашувда 9 ғалаба, 4 дуранг ва 5 мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 25-14.

Илҳом Мўминжонов жамоаси ҳозирча "кучли-олтиталик"да қолиш масаласини расман ҳал этгани йўқ. Яна тўртта турдан кейин жамоалар иккита гуруҳда ажратилади. Гарчи наманганликлар чемпионлик учун курашадиган гуруҳда қолиш масаласини ҳали расман ҳал этишмаган бўлсада, катта эҳтимол билан "Навбаҳор" айнан тепадаги олтиталикдаги ўрнини сақлаб қолади. Шу боисдан ҳам "Пахтакор" билан бўладиган учрашув "Навбаҳор" учун жуда аҳамиятли саналади. Биринчи даврадаги Тошкентда ўтган баҳсда наманганликлар имкониятни бой беришганди. Бу сафар эса ўша мағлубият аламини олиш учун ҳам катта иштиёқ билан майдонга тушишларига шубҳа йўқ. Агарда "Навбаҳор" "кучли-олтиталик"даги ўрнини сақлаб қоладиган бўлса, унда "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйин улар учун ўз-ўзидан 6 очколик баҳсга айланади.

"Навбаҳор" асосан кучга таянган футбол намойиш этади. Жисмонан анча бақувват футболчиларга эга жамоа ўз уйида тажовузкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Илҳом Мўминжонов асосан 4-2-3-1 тактик схемасини қўллаб келмоқда. Аммо мураббий ҳозирча жамоанинг асосий таркиби борасида аниқ бир тўхтамга келгани йўқ. Мўминжонов охирги ўйинларда жуда кўплаб ротацияларни амалга оширмоқда. Айниқса ҳимоя чизиғи ва марказдаги футболчилар тандеми кўплаб ўзгараётгани жамоанинг ўйинини бир текисда давом этмаётганига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ҳужум чизиғида ҳам айни пайтда ким асосий ролда эканлигини Мўминжоновнинг ўзи ҳам билмаяпти. Гоҳида Азамат Алланиязовга ишонч билдирилмоқда. Баъзан захирадан тушиб "сеҳрли таёқча" сифатида барчага танилган Сардор Сулаймонов ўз ўрнини бошланғич таркибдан топмоқда.

Биринчи даврадаги трансфер хато - Ненад Иняц ўрнига келган Дарко Никач ҳам ҳозирча фақат захира ўриндиқида ўтириш билан банд. Майдонга тушган баҳсларида эса легионер ҳужумчи илиқ таассурот қолдиргани йўқ. Таркиб кучли ва ижрочилар борасида танлов бўлгани яхши. Аммо мураббий ротацияни бир маромда, керакли пайтда амалга ошира билиши лозим. Мўминжоновда вазиятдан келиб чиқиб ротацияларга қўл урилмаяпти, балки асосий таркиб футболчисини излаш баробарида кўплаб ўзгаришларга қўл урилмоқда. Бу эса баъзан ўзини оқласа, баъзи ўйинларда панд бериб қолмоқда. Натижада эса барқарорлик кузатилмаяпти.


"Пахтакор" ҳақида

"Пахтакор" айни пайтда Суперлигадаги яққол етакчи, пешқадам жамоа. "Шерлар" нафақат умумий жадвалда, балки уй ёки меҳмондаги ўйинлар бўйича ҳам қолган рақобатчиларидан анча илгарилаб кетишга улгуришган. Жамоа 18-турдан кейин 42 очко жамғарган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлаб турибди. Тўплар нисбати ҳам айнан аъло даражада: 30-9.

Шота Арвеладзе бошқарувидаги "шерлар" "Бунёдкор" билан биргаликда "кучли-олтиталик"да қолиш масаласини расман ҳал этиб бўлишган. "Навбаҳор"ни ҳам катта эҳтимол билан тепадаги олтиталикда қолишини инобатга оладиган бўлсак, эртанги баҳс "шерлар" учун олтин очколи учрашувга айланади. Агарда Арвеладзе бошчилигидаги жамоа Намангандан ҳам 3 очко олишни уддаласа, унда 22-турдан кейин вужудга келадиган чемпион учун курашадиган гуруҳда яққол етакчига айланиб олади. Шу боисдан ҳам Намангандаги ўйин "Пахтакор" учун ҳам қиймати юқори баҳс саналади.

"Пахтакор" кўпроқ тўп билан муомула қилишни хуш кўрадиган жамоа. Кучли прессингга асосланган футбол намойиш этадиган жамоанинг энг хавфли нуқтаси - стандартлар. Арвеладзе жамоаси позицион ҳужумлар ташкил этишда ҳам анча дадил ўйнайди. Суперлигада энг кўп вазиятлар яратадиган жамоа ҳам "Пахтакор" бўлиб турибди. Шота Арвеладзе ўйинни рақиб жарима майдончаси олдида ўтказишни, ўз жарима майдончаси имкон қадар узоқроқ ўйнашни ёқтиради. Арвеладзенинг "Пахтакор"даги ўйин фалсафаси айнан шунга қурилган. Жамоа охирги ўйинларда маълум муддат тўпни рақибга бериб қўйиб, жамоани ўзига чорлашни ва қарши ҳужум тактикасидан ҳам максимал фойдаланишга интилаётганини кузатиш мумкин. "Пахтакор"да асосий таркиб аниқ. Бу борада Шота Арвеладзе ўзининг аниқ тасаввурига эга. Захирадан қўшиладиган Жасур Яхшибоев эса кўплаб ўйинларда жамоани қийин палладан олиб чиқиб кетмоқда. Яхшибоевни асосий таркибда ўйнаган ўйинларидан кўра захирадан тушиши жамоага кўпроқ наф келтирмоқда. Арвеладзе эса бундан имкон қадар максимум фойдаланмоқда. Шунингдек, Жамшид Искандеровнинг ҳам захирадан қўшилиши ҳужум ташкил этишда Арвеладзега қўшимча креативлик тақдим этмоқда.

Арвеладзе асосан 4-2-3-1  тактик схемасидан фойдаланади. Шунингдек, жамоа баъзи ўйинларда учрашув боришига қараб бу тактик схемани 4-4-2га айлантириши ҳам мумкин.

"Пахтакор"нинг энг устун тарафи - жисмоний ҳолат. Жамоа айни пайтда Суперлигадаги энг яхши жисмоний тайёргарликка эга. Шу боисдан ҳам "Пахтакор" керакли пайтда ўйин охирида ҳам темпни қўшишига гувоҳ бўламиз.


Суперлигадаги энг "қайноқ" тўқнашув

Тан олиш керак, ҳозирги кунда Суперлигадаги янгича формат туфайли ҳали чинакамига принципиал ва юқори аҳамиятга эга ўйин гувоҳига айланганимиз йўқ. Эртага Наманганда бўладиган учрашув бизга ҳар жиҳатдан марказий ва жуда кескин қарама-қаршиликка айланадиган тўқнашувни тақдим этиб бериши мумкин.

Кўпчилик кутаётган кураш, кескинлик ва шиддатли ўйинларни катта эҳтимол билан 22-турдан кейин вужудга келадиган "A" ва "B" гуруҳидаги ўйинларда кўришимиз мумкин бўлади. Аммо Намангандаги ўйин ўша ўйинлардан олдинги "аванс"га айланиши кутилмоқда.

Тўғри, Суперлиганинг 19-тур доирасида яна бир қизиқ тўқнашув, марказий баҳс ва дерби мақомидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" ўйини кутмоқда. Аммо Намангандаги ўйинда кузатиладиган аншлаг, стадиондаги муҳит ва жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқсак, "Навбаҳор" - "Пахтакор" тўқнашуви 29 июль куни бўладиган Тошкент дербисига нисбатан қизиқарлироқ кўринмоқда. "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви эса афиша жиҳатдан жаранглироқ янграйди ва эшитилади.

Интрига бўйича эса "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви Тошкент дербисини ортга қолдиришга қодир. Асосий фактор - ажиотаж. Айнан "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви атрофидаги ажиотаж кучли. Катта эҳтимол билан эртага Намангандаги стадион мухлислар билан лиқ тўлиши мумкин. "Навбаҳор" клуби раҳбарияти "Пахтакор" билан ўйин олдидан ишқибозларни ўйлаб чипталар нархини туширгани ҳам бежизга эмас. "Навбаҳор" "Пахтакор"га қарши ўйинда ўзининг алмаштириб бўлмас 12-футболчисига қаттиқ ишонмоқда.



"Навбаҳор"нинг голлари

"Навбаҳор" Суперлигада урган тўпларининг 16тасини ўйиндан киритган. Стандарт вазиятларидан эса жамоа 8 маротаба унумли фойдаланган. Бир марта "Навбаҳор"га рақиб футболчи томонидан урилган автогол фойдага хизмат қилган.

Ўтказилган 14та голдан 3таси стандарт вазиятларидан сўнг қўйиб юборилган. "Навбаҳор" рақиблари 10та голни ўйиндан уришга муваффақ бўлишган. Бир бор эса автогол наманганликлар зарарига ишлаган.




"Пахтакор"нинг голлари

"Пахтакор" Суперлига ўйинларида 14 маротаба стандарт вазиятларидан самарали фойдаланган. Жамоа 15та голни эса ўйиндан уришга муваффақ бўлган. Шунингдек, бир марта рақиб футболчиси томонидан қайд этилган автогол "Пахтакор" фойдасига ишлаган.

"Пахтакор" энг кўп голни стандарт вазиятларидан ўтказиб юборган. "Шерлар"нинг рақиблари 5 маротаба стандарт вазиятларидан кейин "Пахтакор"га гол уришган. Ўйиндан эса "Пахтакор" дарвозаси 4 маротаба ишғол этилди.


"Навбаҳор" тўпурарлари - Азизбек Турғунбоев (4), Азамат Алланиязов (4), Сардор Сулаймонов (4)


"Пахтакор" тўпурарлари - Тиаго Безерра (9), Исмаэль Гонсалвеш (9)

"Пахтакор" ва "Навбаҳор"да ўйнаган футболчилар: Даврон Ҳошимов, Ботирали Эргашев, Шерзод Каримов, Азим Аҳмедов, Остон Урунов, Рўзимбой Аҳмедов


Қизиқ фактлар

* "Навбаҳор" айни пайтда ўз уйида энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди - 2
* "Пахтакор" сафарда энг кўп гол урган жамоа саналади - 13
* "Пахтакор" Суперлигада энг кам гол (9) қўйиб юборган ва кўп қуруқ (10) ўйин ўтказган жамоа
* Суперлиганинг 19-турида ўз уйида мағлубият нималигини билмай келаётган жамоалар тўқнашади: "Навбаҳор" - "Пахтакор"
* "Навбаҳор" Илҳом Мўминжонов қўл остида Наманганда ҳали умуман мағлубиятга учрагани йўқ


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика