

Бир ярим йил давомида “Динамо” клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган Даврон Файзиев ўз аризасига биноан, лавозимидан озод этилди.
“Динамо” ПФК ҳамкорликлик учун Даврон Орипович Файзиевга миннатдорчилик билдиради ва мутахассиснинг кейинги мураббийлик фаолиятига омад тилаб қолади.
“Динамо” ПФК раҳбарияти айни дамда бош мураббий лавозимига бир қатор мутахассислар билан музокара ўтказмоқда. Музокаралар ижобий якунланса, клуб расман эълон қилади.
«Динамо» ПФК матбуот хизмати.



