UZ

Сўнгги янгиликлар

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  3 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  13 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  9 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлига ҳамда Про лига иштирокчи клублари медиа ва маркетинг бўлимлари вакиллари учун махсус семинар ташкил этилди.

Айни пайтда мамлакат чемпионати ҳамда кубоги беллашувлари натижалари ва ўйин атрофидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумот бериш, ишқибозларни севимли жамоалари ҳаётига оид янгиликлардан ҳамиша тезкорлик билан бохабар этиб боришда клублар матбуот хизматларининг ўрни беқиёс, албатта. Қолаверса, клубнинг ҳомий ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиши, рекламалар орқали маблағ ишлаб топишида эса маркетинг бўлими вакиллари хизматини алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур икки йўналиш ҳар бир клуб фаолиятида жуда муҳим ўрин тутади. Зеро клуб имиджини шакллантиришда ушбу икки бўлим ўзаро чамбар-час боғлиқ тарзда иш олиб боради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янги мавсум олдидан матбуот котиблари ва маркетологлар учун семинар ташкил этди. Унда мавжуд ютуқ ва камчиликлар, янги мавсум режалари, ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама этилди. Ортда қолган 2020 йилда қайси клублар ушбу йўналишларда фаол ва самарали ишлагани, қайси клублар эса аксинча бироз қониқарсиз фаолият олиб боргани ўрганилди ва ўша камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилди.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика