UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Суперлига ва Про-лига клублари матбуот котиблари Евро-2020 ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

Суперлига ва Про-лига клублари матбуот котиблари Евро-2020 ҳақида қандай фикрда?

Теглар :  Евро-2020
Эртадан бошлаб миллионлаб футбол мухлисларининг диққат марказида турган нуфузли мусобақа - Евро-2020 баҳслари старт олади.

Биз мазкур турнир олдидан чемпионатимизда фаолият олиб бораётган Суперлига ва Про лига клублари матбуот котибларининг фикрлари билан қизиқдик. Улар турнирда қайси терма жамоага мухлислик қилишлари, кашфиёт жамоа ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Комилжон Жумаев - "Металлург" матбуот котиби: "Аниқ битта жамоага мухлислик қилмайман. Чиройли, ақлли ва ҳужумкор футбол томоша қилишни ҳохлайман: Нидерландиянинг тотал футболидан, Бельгия, Англия, Франциянинг тажовузкор ўйинидан, Италиянинг ишончли ҳимояси ҳамда немис машинасидан завқланаман. Энг асосийси бир ой мазза қилиб футбол кўришимиз кафолатланган. Тўғриси сўнгги икки йил Европа футболига ҳам жиддий “шикаст” етказди. Кашфиёт бўладиган янги жамоа йўқ. Ҳаммамизга таниш гранд жамоалар асосий ролда бўлади. Евро-2020 нинг энг яхши ўйинчиси бўлишга асосий номзод Килиан Мбаппе назаримда".



Акрамжон Мамадалиев - "Қўқон-1912" матбуот котиби: "Аввало мен мухлислик қиладиган ягона терма жамоа - бу Ўзбекистон терма жамоаси. Европа чемпионатида чиройли футболга мухлислик қиламан. Россия терма жамоаси қўшниларимиз бўлганлиги учун бироз уларга симпатиям бор. Лекин ҳозирги Россия термасини узоққа боришига унча ишонмайман. Франция терма жамоасининг имкониятлари чемпионлик учун юқори деб ўйлайман. Яна Португалия, Германия ҳамда Де Брюнеси бор Бельгия терма жамоаларидан ҳам кўп нарса кутяпман. Бельгия терма жамоаси  турнир кашфиёти бўлиши мумкин. Футболчилардан эса ким кашфиёт бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин. Еврода кўплаб ёш иқтидорлар қатнашади, албатта кимнидур омади келиб янги "юлдуз" пайдо бўлиши мумкин".

Азиз Нурий - "Қизилқум" матбуот котиби: " - Ушбу чемпионатда Испанияга мухлислик қиламан. Кашфиёт жамоага келсак, Англия терма жамоаси кутилмаган натижаларни тақдим этиши мумкин.




Беҳзод Назаров - "Пахтакор" матбуот котиби: "- Европа чемпионатида Италия терма жамоасига мухлислик қиламан.Турнир кашфиёти ўртамиёна ёки кучсизроқ бирор терма жамоа бўлиши мумкин. Кучли бешлик ёки шунга яқин савиядаги бирор жамоанинг чемпион бўлиши кутилмаган ҳолат бўлмайди. Балки, Дания, Украина ёки Туркия кутилганидан кўра узоқроқ босқичга етиб бориши мумкин. Лекин ҳар бир ўйин ёки мусобақа бошланишидан аввал имкониятлар барчада бир хил бўлади. Қисқа муддатли турнирларда кутилмаган жамоаларнинг ижобий натижа қайд этиш имконияти анча ошади. Футболчилардан эса барибир юлдузлар ўзларини кўрсатса керак. Деярли барча терма жамоаларда халқаро ўйинлар тажрибасига эга футболчилар кўп".




Соҳиб Эгамов, "Бунёдкор" матбуот хизмати: "Ўзим Испания терма жамоаси мухлисиман ва мазкур чемпионатда бу терманинг ўйинларини катта қизиқиш билан кузатиб бораман. Кашфиёт жамоа сифатида Туркия термасини кўрсатган бўлардим, улар ушбу чемпионатда кутилмаган натижаларни тақдим этишларига ишонаяпман."



Шахбоз Беғамов -
АГМК матбуот котиби: "ЕВРО-2020да Германияга мухлислик қиламан. Кашфиёт Хорватия футболчиси, мураббий ишонч билдирса Мислав Оршич бўлиши мумкин. Кашфиёт жамоага келсак, Россия термасидан кўп нарса кутаяпман.



Улуғбек Умаров - "Навбаҳор" матбуот котиби: " - Европа чемпионатида Португалия терма жамоасига мухлислик қиламан. Евро-2020да Украина ва Уэльс терма жамоалари турнир кашфиётига айланса керак. Мусобақа кашфиёти бўлишга номзод футболчилар кўп. Улардан бирортасини ажратиб кўрсатиш қийин. Англия ҳамда Украина терма жамоаси аъзолари орасидан турнир кашфиётлари чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас".




Бунёд Андаев, "Машъал" матбуот котиби:
"Ушбу чемпионатда Туркия термасига мухлислик қиламан. Шунингдек, Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски мусобақанинг ёрқин футболчиси бўлишини кутаяпман.




Бекзод Толибов - "Турон" матбуот котиби: "Тўрт йилликнинг нуфузли чемпионатларидан бири ҳисобланадиган ЕВРО-2020да Англия ва Бельгия терма жамоаларига мухлислик қиламан. Шунингдек, Франция ва Германия терма жамоалари ҳам турнир фаворитларидан ҳисобланишади. Кашфиёт жамоа Украина термаси бўлиши мумкин."




Элёр Узаков - "Сурхон" матбуот котиби: "ЕВРО-2020да Франция терма жамоасига мухлислик қиламан. Шунингдек Килиан Мбаппе мусобақанинг кашфиёт футболчиси бўлса керак."



Сардор Нуров - "Насаф" матбуот котиби: "Европа чемпионатини кўпчилик катта қизиқиш билан кутмоқда. Фикримча, бу турнирда Голландия ва Франция терма жамоалари фаворит. Кашфиёт жамоа ҳақида олдиндан айтиш қийин.




Ойбек Сапарбоев, "Сўғдиёна" матбуот котиби: "Мазкур мусобақада Франция терма жамоасини фаворит деб ҳисоблайман ва мухлислик қиламан. Кашфиёт футболчи Клиан Мбаппе бўлади деб ўйлайман."



Сардор Комилов, "Андижон" матбуот котиби:
“Европа чемпионатида Туркия ва Россия терма жамоаларига мухлислик қиламан. Кашфиёт футболчилар сифатида Фоден ва анча муддатдан сўнг Франция терма жамоаси сафига қайтган Карим Бенземадан ёрқин ўйинлар кутаяпман.”



Миржалол Норматов: "Локомотив" матбуот хизмати: "ЕВРО-2020да Англия термасига мухлислик қиламан. Бунга болалигимдан инглиз футболига ошиқлигим сабаб. Бу Европа чемпионатида Швеция термасидан кўпроқ нарса кутяпман. Гарчи таркиб унчалик юқори даражада бўлмаса-да, жамоавий ўйин рақобатбардош даражада. Маркус Рэшфорд турнирнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлишига ишонаман. Ушбу мавсумда жароҳати сабабли кўплаб ўйинларда тўлиқ ўйнай олмади. У бор кучини Европа чемпионатига асраб қўйган деб ўйлайман".



Про-лига

Баҳодир Эргашев - "Нефтчи" матбуот котиби: "ЕВРО-2020"да Бельгия термаси энг кучли таркибга эга жамоалардан бири. Улар бу мусобақада фаворит. Кашфиёт сифатида Финландия терма жамоасини кўрсатишим мумкин."




Усмон Ибодов, "Динамо" матбуот котиби: "- Англия миллий жамоасига мухлислик қиламан. Шунингдек, ўзим ишқибозлик қиладиган «Манчестер Юнайтед» клуби футболчиларининг миллий жамоалардаги ўйинларини алоҳида кузатиб бораман. Турнир кашфиёти ҳақида гап бораркан, бу фаворит ёки юлдуз ўйинчи эмас, кўпчилик кутмаган жамоа ва футболчи бўлади. Фикримча, яхши авлодга эга Туркия миллий жамоаси кашфиёт бўлишга қодир. Шенол Гунеш 2002 йилда Туркияга жаҳон чемпионати бронза медалларини олиб берганди. Ҳозирги таркиби билан ҳам Евро-2020да яхши натижа кўрсатиш имкониятига эга. Ҳар ҳолда саралаш босқичида турклар амалдаги жаҳон чемпиони Франциядан икки ўйинда ҳам очко олишди. Бу бежизга эмаслигини улар исботлай олишлари мумкин. Кашфиёт ўйинчи ҳам Туркия ёки Шотландия миллий жамоаси сафидан чиқишини кутаяпман.




Насиба Холиқова, "Шўртан" матбуот котибаси: Германия терма жамоаси аввалдан кутилмаган натижаларни тақдим этиб кетган. ЕВРО-2020да Германия термасига мухлислик қиламан. Бельгия терма жамоасини эса мусобақа кашфиёти сифатида кўрсатишим мумкин.




Айбек Акназаров - "Арал Самали" матбуот котиби: "Чемпионатда Россия ва Бельгия терма жамоаларига мухлислик қиламан. Кашфиёт сифатида ҳам Бельгияни, шунингдек Украина термаларини кўрсатган бўлардим".




Ойбек Жуманазаров - "Бухоро" матбуот котиби: "Европа чемпионатида Германия терма жамоасига мухлислик қиламан. Уларнинг ўйин услуби ва мухлисбоб футбол намойиш этишлари менга ёқади. Менимча, бу чемпионатда асосий фаворит бу Германия. Таркибдаги ёш юлдузлар Сане, Киммих, Горецкалар бор, уларнинг ҳар бири Европа чемпионатида ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. Терма жамоани 15 йилдан бери бошқариб келаётган Йоахим Лёв Европа чемпионатидан кейин фаолиятини тугатиши ҳақида эълон қилди, аммо бу жамоанинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайди деб ўйлайман. Германиялик футболчилар профессионаллар, улар бундан кейин нима бўлишини ўйламайдилар, балки шу ерда ва ҳозирнинг ўзида ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Aксинча, эҳтимол Лёвнинг кетиши ижобий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин, бу футболчилар учун балки тоза ҳаво оқимига айланиши мумкин. Дания терма жамоасини Евро-2020 кашфиёти бўлиши мумкин. Уларда кучли таркиб йиғилган. Ўйин давомида рақиб жамоага кучли прессинг кўрсата олади. Бу борада юқори салоҳиятга эга. ФИФAнинг амалдаги рейтингидаги 10-ўрин мутлақо ҳақли. Дания, албатта фаворит эмас, лекин жуда хавфли. Кўпчиликка бош оғриғи бўлиши тайин."



Хурсандбек Маткаримов, "Хоразм" матбуот котиби: "Ушбу чемпионатда Франция термасига мухлислик қиламан. Кашфиёт футболчи сифатида Фил Фоденни айтиш мумкин, бу футболчидан кўп нарса кутаяпман". 



Ниғмонхўжа Нозимов - "Олимпик" матбуот котиби: "Европа чемпионатида Англияга мухлислик қилишда давом этаман. Ҳозир ушбу терма таркиби ёш футболчилардан иборат ва уларни фаворит деб ҳисоблайман. Албатта Гвардиола бошчилигидаги "Манчестр Сити" таркибида ўзини кўрсатган Фоден инглизларнинг етакчиси бўлишига ишонаман." 



Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика