Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради

Оқил Абдубарноев
12 дек 2025, 12:58
2025 йилги Ўзбекистон Суперлигасига оид қизиқарли кўрсаткичлар билан таништиришда давом этамиз.

Уй ўйинларида тўп киритиш бўйича "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев етакчи бўлди – 13 та гол. "Сўғдиёна" вингери Люпчо Дориев ҳисобида 12 та гол мавжуд. Учинчи натижа ОКМК вингери Хуршид Ғиёсовга тегишли – 9 гол.

Сафардаги учрашувларда рақиб дарвозасини ишғол қилиш бўйича эса "Насаф" форварди Ҳусайн Норчаев етакчи бўлди – 8 та гол. Игорь Сергеев ҳисобига 7 гол қайд этилди. Кучли учликни "Навбаҳор" вингери Руслан Жиянов якунлади – 6 гол.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›