Симеоне: "Бу энг ёмон ҳафтамиз эмас"

Mirjalol Normatov
17 мар 2019, 12:26
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Атлетик"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Сешанба куни мадридликлар "Ювентус"га мағлуб бўлиб, ЕЧЛни тарк этишганди.

"Ушбу клубдаги фаолиятим давомидаги энг ёмон ҳафта эмас. Энг ёмони 2016 йилда Миланда ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлганимиз бўлган.

Биз ҳар доим курашга ўрганиб қолганмиз. Энди томоша қилиш ва шу орқали нималарнидир ўрганиш вақти келди.

Умуман олганда ўтган 7 ой мобайнида биз ЛаЛигада ўзимиз учун яхши позицияни сақлаб қолганмиз.

Туриндаги ўйиндан кейин бизга осон бўлмаяпти. Аммо ўшанда иккинчи бўлим менга ёққанди. Янада кучлироқ бўлишимизга ишонаман", - деди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›