Шоакром Исроилов Навоий вилоятида спорт соҳасидаги ислоҳотлар билан танишди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
1 мар 2018, 19:55
Аввал хабар берганимиздек, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов бугун Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Шоакром Исроилов Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Локомотив” учрашувининг очилиш маросимида қатнашди.


Бундан ташқари, Шоакром Исроилов Навоийга ташрифи давомида вилоятда спорт ривожи йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиб, спорт мактаблари ҳолатини кўздан кечирди.

Спортда катта ютуқларга эришаётган ёшлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Бўлажак мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарлик ишларини назорат қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com