UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  0 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  11 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38

Челябинск вилояти Жисмоний тарбия ва спорт вазири "Пахтакор" стадионида бўлди Янгиликлар

Челябинск вилояти Жисмоний тарбия ва спорт вазири "Пахтакор" стадионида бўлди

16 май куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов Россиядан ташриф буюрган Челябинск вилояти Жисмоний тарбия ва спорт вазири Леонид Одерни қабул қилди.

Шу кунларда губернатор Борис Дубровский бошчилигидаги Челябинск вилояти делегацияси расмий ташриф билан Тошкентда бўлиб турибди. Делегация таркибида пойтахтимизга Леонид Одер ҳам келди. Улар ташриф давомида "Пахтакор" стадионини кўздан кечиришди.

Шоакром Исроилов меҳмонни қизғин қутлар экан, мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида, хусусан давлатимиз раҳбарияти томонидан жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўзлаб берди. Мамлакатларимиз мутахассислари ва спортчиларининг ўқув-машқ йиғинлари ва мусобақаларни ўтказиш борасида ҳамкорлик қилишлари ҳар икки томон учун манфаатли бўлишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Челябинск вилояти Жисмоний тарбия ва спорт вазири меҳмондўстлик учун ташаккур изҳор қилди ҳамда халқимизни кириб келган муборак рамазон ойи билан қутлади, ўзбек халқига барча жабҳаларда муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.

Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика