"Шахтёр" ва "Энергетик-БГУ" келишилган ўйинларда қатнашгани учун еврокубоклардан маҳрум этилди — Беларусь ФФ Назорат ва интизом қўмитаси

Sherzod Nurmatov
11 май 2023, 15:41
Беларусда ажиб ишлар содир бўлди.

Беларусь футбол федерацияси Назорат ва интизом қўмитаси келишилган ўйинлар бўйича катта йиғилиш ўтказди. 

Унга кўра, барча айдборлар қуйидагича жазога лойиқ кўрилдилар: 

"Шахтёр": 2023 йилги мавсумда тўплаган 30 очкосидан айрилди, 2024 йилги мавсумда 20 очкоси йўқ қилинади.

"Энергетик-БГУ": 2023 йилги мавсумда тўплаган 20 очкоси олиб ташланади, 2024 йилги мавсумда 10 очкоси йўқ қилинади.

"Белшина":  2023 йилги мавсумда тўплаган 10 очкоси олиб ташланади, 2024 йилги мавсумда 5 очкоси йўқ қилинади. 

"Шахтёр" олтин медалларидан, "Энергетик-БГУ" эса кумуш медалларидан маҳрум қилинади.

"Шахтёр" ва "Белшина"га чемпионат 30-турида техник мағлубият ёзилади. 

"Шахтёр" ва "Энергетик-БГУ" еврокубокларда қатнашиш учун лицензия олмайди.

Шунингдек, бир қанча мураббий ва ходимларга турли жазолар белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›