UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  74 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  9 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  398 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  7 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

Шаҳзод Шайманов: “Гайнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим” Янгиликлар

Шаҳзод Шайманов: “Гайнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим”

“Машъал” клуби тарбияланувчиси Шаҳзод Шайманов яқинда “газчилар” сафини тарк этгани ҳақида хабар бергандик.
 У эндиликда “Андижон” шарафини ҳимоя қилишга яқин турибди.
Марказий ҳимоячи бу ҳақда “СА”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

- Шаҳзод, биламизки сиз бунгача “Машъал”да ўйнаб, танилгансиз. Аммо яқинда бу жамоа сафини тарк этишга қарор қилдингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Чиндан ҳам катта футболда ўз йўлимни топиб олишимда “Машъал”нинг ўрни катта. Хабарингиз бўлса керак, бу жамоа йиғинига рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор янги футболчилар таклиф этилиб, синовдан ўтказилмоқда. Бош мураббий Александр Хомяков билан суҳбатлашганимда, унинг тактик қарашларига унчалик ҳам тўғри келмаётганимни билдирди. Шунинг учун бу йил захирада қолиб кетиш эхтимоли юқори бўлишини айтганида, мен ҳам ўз навбатида олдимда бошқа вариантлар турганини маълум қилдим. Шундан сўнг ўзаро келишган холда, “Машъал” билан хайрлашдим.

- Амалда шартнома бормиди?
- Йўқ.

- “Андижон” йиғинига қўшилганингиздан хабаримиз бор. Айтингчи бу клубга ўтишингиз ким билан боғлиқ?
- Жамоа мураббийлар штабида фаолият юритаётган Роберт Гай менинг имкониятларимни яхши билади. Таклиф ҳам айнан Роберт Сергеевичдан чиқди. У киши мени ўз клубига чорлашдан олдин, табиийки бош мураббий Азамат Абдураимов билан маслаҳатлашган бўлиши аниқ.

- “Андижон”дан ташқари қандай вариантларга эга эдингиз?
- Бундан бошқа таклифлар ҳам йўқ эмасди. Келинг айнан қайси жамоалар эканлиги сир бўла қолсин.

- Майли келишдик. У холда айтингчи, “Андижон”нинг таклифи сизни нимаси билан ўзига тортди?
- Жамоанинг ашаддий ишқибозлари борлигини жуда яхши биламан. Бу энг катта сабаблардан бири бўлганлигини айтиб ўтмоқчиман. Трибунаси тўлган стадионда ўйнаш ҳар қандай футболчига учрашув чоғида завқ бағишлайди. Қолаверса юқорида айтиб ўтганимдек, “Андижон”да Роберт Гай ишламоқда. Бу мураббий билан илгари ёшлар терма жамоасида ҳам бирга ишлаганмиз.

- “Машъал”нинг биринчи ва иккинчи йиғинида иштирок этган Шаҳзод Шайманов яқиндагина “Андижон” машғулотларига қўшилиб қандай фарқни сезди?
- Қишки йиғин чоғида барча жамоаларнинг машғулоти деряли бир хил суръатда ўтади. Асосан жисмоний тайёргарлик устида ишлашга тўғри келади. Ўйлайманки “Машъал” ва “Андижон” машғулотлари ўртасида у қадар катта тавофут йўқ.

-  Жорий мавсум “бургутлар” сафида ўйнаш имкониятингизни неча фоизга баҳолайсиз?
- Худо хоҳласа, бу йил “Андижон” учун ўйнашим деярли аниқ. Ўз кучимга ишонаман ва бу ерда ҳам асосий таркибда ўйнашга кўзим етади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика