UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:37МЮ "Монако" форварди Бен-Йеддерни нишонга олди  0 12:14"Ман Сити" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Лескотт фалоиятини Испаниянинг 4-дивизионидаги жамоада давом эттиради  1 11:48АҚШда қайси футболчининг либослари энг кўп сотилган?  8 11:25Olamsport: Тайсон ва Жонс вазн ўлчаш маросимида қатнашди, UFCда марказий жанг бекор бўлди ва бошқа хабарлар  0 11:23Самуэль Это'О: "Дунёдаги энг зўри - "Барселона"  17 11:00Ла Лига. "Атлетико"нинг "Валенсия"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум  0 10:38"Арсенал" Искога қизиқиш билдирмоқда  6 10:15Карикатура: Собиқ рақобатдошлар  4 09:54“Манчестер Сити” қишда трансферларни амалга оширадими? Гвардиола жавоб берди   6 09:44Ди Мария ПСЖдаги тенгизликдан норози   8 09:31Пике “Барселона”га ёрдам бериш учун клуб президенти бўлишга тайёр   6 08:54Алаба АПЛга кўчиб ўтиши мумкин   3 08:39Иско “Севилья”га ўтишдан бош тортди   1 08:19Лукаку “Сассуоло”га қарши ўйинда қатнашмайди   0

Шоҳбоз Умаров: "БАТЭ мени анчадан бери қўлга киритиш истагида юрган экан" Янгиликлар

Шоҳбоз Умаров: "БАТЭ мени анчадан бери қўлга киритиш истагида юрган экан"

Бир неча соатлар олдин сайтимизда ўзбекистонлик футболчи, "Энергетик-БГУ" жамоаси аъзоси Шоҳбоз Умаровни БАТЭ жамоасига ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

"Энергетик-БГУ" сафида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи Шоҳбоз Умаров фаолиятини БАТЭда давом эттиради.

Мазкур трансфер юзасидан Шоҳбоз Умаров билан боғланиб қисқа интервью ташкил қилдик.

- Дастлаб БАТЭ билан трансфер ҳусусида фикрингизни билдириб ўтсангиз. Келишув қандай амалга ошди?

- Машғулотлардан кейин мураббий мени олдига чақирди. БАТЭ анчадан бери жиддий қизиқиш билдираётганини айтди. Музокаралар бўлаётганидан хабарим йўқ эди. Чунки, бу борада мураббийлар менга индашмаганди. Кейинчалик жамоа президенти билан учрашдим ва БАТЭга ўтишга қарор қилдим. Кўпчилик яқинда ушбу жамоа дарвозасига урган голимдан кейин таклиф қилди деб ўйламоқда. Аслида улар мени анчадан бери кузатишаётган, трансфер қилишмоқчи бўлган экан. Лекин, икки клуб келиша олмагани сабабми ёки бошқами бу жамоага ўтишим кечикди. 

- БАТЭ билан Европа лигасида ўйнашингиз мумкин. Бунга тайёрмисиз?

- Буни вақт кўрсатади. Машғулотлар орқали ҳамма нарсага эришиш мумкин. 

- Жасур Яхшибоевни бошқа жамоага ўтганини "Энергетик-БГУ" футболчилари қандай қабул қилди?                           

-Тўғри, Яхшибоевсиз жамоага жуда ҳам қийин бўлади. Лекин, бу жамоада бир футболчи кетса мураббий ўшани ўрнини тезда тўлдиради ва барчага бирдек ишонади. 

- Нима деб ўйлайсиз ўзбекистонлик футболчиларни даражаси беларуслик футболчиларникидан юқорими? Чунки, сиз ва Жасур Яхшибоев мисолида бунга гувоҳ бўлдик...

- Яхши савол бердиз. Кўпчилик Беларусь чемпионатини кучсиз дея таърифламоқда. Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоевни иқтидорини Ўзбекистонда кўрмадик деган гапларни ҳам айтишяпти. Ижтимоий тармоқларда Беларусь чемпионатидан Ўзбекистон қуйи лигаси кучли  қабилидаги фикрларни ҳам ўқидим. Аслида ҳамма чемпионатни ўзига яраша кучли томонлари бор. Масалан ман ўзим ҳақимда фикр билдираман. Жасур ҳақида бирон нарса дея олмайман.

Менга Ўзбекистонда ўйин амалиёти беришгани йўқ. 1-2та ўйинларда захирадан майдонга тушдим. Ўзимни кўрсатишим учун ўйин амалиёти етарли бўлмади. Вақт камлик қилди. Бу ерда эса 17та учрашувда иштирок этишга улгурдим. Ўйин амалиёти берилди. Қайсидир томонлама ўзимни кўрсатдим. Ўзбекистонда ўринбосарлар жамоасида тўп тепдим. Ўйинларимни кўрганлар нималарга қодир эканлигимни жуда яхши билади. Беларусь чемпионатида ҳам имкониятларимни тўлиқ кўрсата олганимча йўқ. Ишонаманки, мухлисларга қандай ҳислатларга эга эканлигимни исботлайман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +64   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика