Серхио Рамосда допинг аниқландими? УЕФА вазиятга ойдинлик киритди

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2018, 12:07
Spiegel нашри Football Leaks ҳужжатлари асосида тақдим этган маълумотга кўра, 2017 йил ҳимоячи Серхио Рамосда допинг аниқланган, испан клуби эса антидопинг қоидаларини бузган экан.

Ушбу маълумотга УЕФА изоҳ берди.

"УЕФА допинг назорат ишлари Бутунжаҳон антидопинг агентлиги кодексига мос равишда ўтказилади. Барча қоидабузарликлар ВАДА ва ФИФАга маълум қилинади ва тўлиқ маълумот тақдим этилади.

Серхио Рамос ҳақида маълумот бўлгани йўқ. ВАДАдагиларнинг маълум қилишича, УЕФА ҳаммасини кодекс бўйича бажармоқда" - дейилади УЕФА баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph