UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  1 18:14Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  57 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  3 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  5

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Сервер Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйиннинг биринчи бўлими биз учун унчалик яхши ўтмади. Стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйин давомида кўп нарсаларни ўзгартиришга, ўйинни бошқатдан қуришга ҳаракат қилдик, схемани ўзгартирдик. Афсуски, нимадир етмади, гол уришга вазиятларимиз ҳам бўлди.

- Тактик ўйиндан қониқдингизми?

- Тактик ўйинимиздан мамнунман. Йигитлар режанинг катта қисмини бажара олишди. Ҳимояда яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, ньюанслар бор. Бу борада ишлаш керак. Умуман олганда йигитлардан ўйинга ўзини бағишлагани, ғалабага чанқоқлиги томонлама мамнунман.

- Таркиб ўтган сафаргиси каби деярли бир хил. Бироқ ўйин услуби бу сафар ўзгарди. Жамоани ўзгартириш учун нималар қиляпсиз?

- Илк навбатда барча футболчилар бир хил ўйлаши кераклигини истайман. Иккинчи навбатда эса, техник ҳаракатларни яхшироқ бажаришларини хоҳлайман.

- Клуб Сизнинг олдингизга ушбу турнирда қандайдир вазифа қўйганмиди?

- Албатта. Чунки турнир жадвалида ҳам унчалик яхши жойда эмасмиз. Бироқ жамоалар зич жойлашган. 2-3 ғалаба орқали ОЧЛ поғоналарига чиқиб олишимиз мумкин. Жамоанинг олдида вазифа бор. 

- Кубокда 4 жамоа қолди. Кимлар финалга чиқади деб ўйлайсиз?

- Олдин жамоаларнинг жуфтликларини кўрайлик. Ҳозир тўрттала жамоа ҳам ярим финал учун лойиқ. Бир ўйинда барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Шу сабабли олдиндан нимадир деб бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика