UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  19 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Сервер Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйиннинг биринчи бўлими биз учун унчалик яхши ўтмади. Стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйин давомида кўп нарсаларни ўзгартиришга, ўйинни бошқатдан қуришга ҳаракат қилдик, схемани ўзгартирдик. Афсуски, нимадир етмади, гол уришга вазиятларимиз ҳам бўлди.

- Тактик ўйиндан қониқдингизми?

- Тактик ўйинимиздан мамнунман. Йигитлар режанинг катта қисмини бажара олишди. Ҳимояда яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, ньюанслар бор. Бу борада ишлаш керак. Умуман олганда йигитлардан ўйинга ўзини бағишлагани, ғалабага чанқоқлиги томонлама мамнунман.

- Таркиб ўтган сафаргиси каби деярли бир хил. Бироқ ўйин услуби бу сафар ўзгарди. Жамоани ўзгартириш учун нималар қиляпсиз?

- Илк навбатда барча футболчилар бир хил ўйлаши кераклигини истайман. Иккинчи навбатда эса, техник ҳаракатларни яхшироқ бажаришларини хоҳлайман.

- Клуб Сизнинг олдингизга ушбу турнирда қандайдир вазифа қўйганмиди?

- Албатта. Чунки турнир жадвалида ҳам унчалик яхши жойда эмасмиз. Бироқ жамоалар зич жойлашган. 2-3 ғалаба орқали ОЧЛ поғоналарига чиқиб олишимиз мумкин. Жамоанинг олдида вазифа бор. 

- Кубокда 4 жамоа қолди. Кимлар финалга чиқади деб ўйлайсиз?

- Олдин жамоаларнинг жуфтликларини кўрайлик. Ҳозир тўрттала жамоа ҳам ярим финал учун лойиқ. Бир ўйинда барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Шу сабабли олдиндан нимадир деб бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика