

Португалиялик футболчи фаолиятини ПСЖда давом эттирмоқчи.
Силва ўтган мавсум 54 та ўйинда 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Шаҳарликлар” футболчисини 75 миллион еврога сотишга тайёр.
Аввалроқ Саудия Арабистон клуби футболчи учун йилига 90 миллион евро беришга тайёрлигини маълум қилганди.



