

"AS" хабарига кўра, сўнгги бир неча ойлар давомида футболчи бош мураббий Юрген Клопп билан урушиб қолгани сабабли гаплашишмаяпти. "Челси"га қарши ўйинда 62-дақиқада захирага олингани учун норозилигини очиқча намойиш қилганди.
Олдинроқ унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлаётганлиги айтилганди. Ушбу мавсумда 28 ёшли Салоҳ "Ливерпуль" таркибида 37 ўйинда 24 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.



