Рустам Абдуллаев: "Мухлислардан узр сўрайман"
08 авг 2015 21:17
Янгиликлар
Рустам Абдуллаев: "Мухлислардан узр сўрайман"
Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (4:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.
"Ютқазиш ҳар доим аламли. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Бугун яхши ўйин кўрсата олмадик. Бизда гол уриш учун имкониятлар бўлганди. Бироқ гол ура олмадик. Агарда ўша вазиятдан унумли фойдаланганимизда ўйин бошқача кечиши мумкин эди. "Пахтакор" маҳорат бобида анча тажрибали ва биздан кучли. Ҳар ҳолда "Пахтакор" бекорга пешқадам жамоа саналмайди. Аввалги ўйинларда Носир Отақўзиев голлар уриб келаётганди. Бугун эса унинг омади келмади. Жамоамиз биринчи йил йиғилган. Жамоавий ўйинни ўйиндан-ўйинга шакллантириб бормоқдамиз. Футболчиларда психологик жиҳатдан ғолиблик руҳи етишмади. Бу нарса аста-секин шаклланиб боради", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Рустам Абдуллаев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар