

"Тасдиқлашим мумкинки, "Бавария" охир-оқибат "Ливерпуль" билан келишувга эришди. Тиаго фаолиятининг якуни олдидан янгилик қилишни жуда хоҳлади", - дейди Румменигге.
Олдинроқ маълум бўлганидек, мерсисайдликлар 29 ёшли испаниялик футболчи учун 30 миллион евро тўлашади.
Эслатиб ўтамиз, "Ла Масия" тарбияланувчиси "Бавария"га 2013 йилда "Барселона"дан ўтган эди.



