UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Лига 1. "Ланс" - "Лион", Ҳусанов жамоасини 100 фоизлик голдан қутқариб қолди!  0 07:27Суперлига. Бугун 18-тур баҳслари якунланади  0 06:14Аргентина мундиалда Украинани аямай "савалаган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 01:55Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"ни йирик ҳисобда таслим этди, Галлахер ва Альваресдан дебют голлар!  2 01:44А Серия. "Интер" "Монца" билан ўйинда сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди  0 01:40Франция. Ҳусанов идеал ўйин кўрсатган учрашувда "Ланс" нурсиз дуранг қайд этди  7 00:38Рабьо янги клубга ўтишга яқин  1 00:00А Серия 4-Тур. "Наполи" сафарда йирик ғалаба қозонди Лукакуда 1+2, "Рома" сўнги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  1 23:50Футзал бўйича ЖЧ 1-тур. Ўзбекистонда жанговар дуранг, Бразилияда голлар "ёмғири", Афғонлар эса Анголага 6 та гол уришди  2 22:56Александр Хомяков: "Ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Кетма-кет мағлубиятлар ёмон таъсир ўтказмоқда"  12 22:38Александр Крестинин: "Ғалабалар вақти келди"  1 21:42"Барселона" 2017 йилдан бери илк бор Ла Лигани бешта ғалаба билан бошлади  7 21:41Футзал бўйича ЖЧ-2024. Аргентина Украинани тор-мор этди  0 21:15Ла Лига. "Барселона" бу сафар меҳмонда "Жирона"га имконият қолдирмади, Торрес майдондан четлатилди  42 21:05Суперлига. "Локомотив" "Андижон" билан сўнгги дақиқаларда гол уриб дурангни ғалабага айлантирди  26

Рўзиқул Бердиев: "Бизга қарши рақиблар баъзида 6, баъзида ундан ҳам кўп футболчилар билан ҳимояланади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бизга қарши рақиблар баъзида 6, баъзида ундан ҳам кўп футболчилар билан ҳимояланади"

Coca Cola Суперлигаси 18-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин оғир ўтди, ғалабага осонликча эришмадик. "Сурхон"нинг ўйин ташкил қилиши, ҳимояланиши, футбол ўйнаши нафақат бизга эмас, балки барча жамоаларга қийинчилик туғдиради. Таркибда ҳам, ўйин схемасида ҳам ўзгаришлар қилдик. Бу қайсидир маънода ўзини оқлади. Лекин ҳисоб 2:0 кўринишига келганидан кейин футболчиларим ҳисобни ушлаш учун ўйнаб, рақибга вазият яратишга имконият беришди, бундан улар унумли фойдаланишди. Асосийси - тўпни ғалабани ушлаб қолишга ҳаракат қилдик ва буни уддаладик.

- Бугун жамоанинг схемаси ўзгаргани учун олдинги "Насаф"ни кўргандек бўлдик. "Пахтакор" билан ҳам жамоа зўр ўйнади. Худди 3 ҳимоячи билан ўйин чиқмаётгандек бўлди. Бироқ иккинчи голдан кейин жамоа яна суст ўйин кўрсатишни бошлади.

- Фикрингизга қўшилмайман. Биз иккала схемада ҳам кўп ўйнаганмиз. Олдинги ўйинларда 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаганимизнинг сабаби бор. Биринчидан - таркибимизда Ўзбекистоннинг тўрт нафар энг яхши ҳимоячилари бор эди. Уларнинг барчасидан унумли фойдаланиш учун шу схемага ўтгандик. Шунингдек, қанот ярим ҳимоячиларимиз кам бўлгани учун ҳам бу схемани танлагандик. 5 ҳимоячили тактикамиз "Пахтакор" билан ўйинда ҳам наф берди. Бугун нафақат схемамиз ўзгаргани, балки, айрим футболчиларга ҳам имконият берганимиз ўйинимизнинг яхши чиқишига сабаб бўлди. Бугун тўпни назорати ҳам яхши бўлди, комбинацион ва қарши ҳужумларимиз ҳам яхши кўриниш олди. Шу сабабли биз иккала схемадан ҳам фойдаланамиз. Биз қўл остимиздаги бор футболчиларнинг ҳолатидан келиб чиқамиз. Агарда Сизнинг ҳам жамоангизда Алиқулов, Давронов, Ғайбуллаев, Эшмуродов каби ҳимоячилар бўлса, қайси бирини захирага ўтказишни ўйлаб қоласиз. Икки марказий ҳимоячи услубида ўйнасак, икки ҳимоячини захирага ўтказишим керак бўлиб қолади. Энди футболчиларни алмаштириб, шу схемада ўйнайверамиз.

- Ушбу схема остида кўплаб жамоалар ўйнай бошлади. Бу ўзбек футболида одатга айландими ёки жамоалар натижани асосий планга олиб чиқдими?

- Иккинчи фикрингиз жуда тўғри. Ўтган сафар ҳам шу гапни гапирган эдим. Жамоалар ҳозирда натижани биринчи ўринга қўйди. Ҳатто 4 ҳимоячили тактикада баъзида икки қанот ярим ҳимоячилари ҳимояга ёрдамга келади ва жамоа 6 киши бўлиб ҳимояланади. Айрим ўйинларда рақиблар бундан ҳам кўпроқ бўлиб ҳимояланишяпти. Шу сабабли бу ўзбек футболида тенденцияга айланиб қоляпти. Натижа бераётгани учун жамоалар ҳимоявий услубга ўтишяпти. Буни биз жаҳон чемпионатида ҳам кўрдик. Масалан Аргентина термаси ҳам позицион ҳимояланиб, ҳужумга ўтиш йўлини танлади. Франция термасида ҳам бу кузатилди.

- Абдувоҳид неъматов майдонга тушмаяпти.

- Умиджон Эргашев яхши ўйин кўрсатаётгани учун у майдонга тушмаяпти.

- Чавес жамоага келганидан кейин жуда жанговарликни намойиш қилмоқда. Бу жамоадаги рақобат сабаблими ёки унинг ўзи шундай ўйнаяптими?

- Рақобат борлиги яхши. Жамоада кўп футболчи бўлса, ротацияда яхши бўларкан. Қачонки жамоа кўплаб ўйинларда иштирок этса, бу нарса жуда асқотади. Сўнгги ўйиндан кейин таркиб танлашда қийналмадик. Бу ҳам бир енгиллик туғдиради. Чавесни катта умидлар билан олиб келгандик. У орқали ҳужумдаги самара ошишини, рақобат яхшиланишини ўйлагандик. Бироқ унинг жамоага мослашиши кечикяпти. Шунингдек, унинг кичик жароҳати бор. Шу боис уни ўйинларга жалб қилмаяпмиз. Рақобатнинг бўлгани яхши. Ҳужумчилардан доимо самарадорликни талаб қиламиз. Лимадан ҳам шуни истаймиз. Ўтган сафар айтганимдек, Лима тўпни ушлаб туришда жуда яхши. Бироқ бизга вазиятларни яхши якунлай оладиган ҳужумчилар керак.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика