

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш анча қийин бўлди. Бугун "Қўқон-1912" ҳимояда зич ҳаракат қилди. Шунга қарамай, биринчи бўлимдаги вазиятни голга айлантирганимизда баҳс бошқача кечарди. Бугун ҳужумда кам имкониятга эга бўлдик, рақиб ҳимоячилари деярли имкон бермади. Шу боис "Қўқон-1912" жамоаси бир очкони қўлга киритди деб айта оламан.
- Биринчи таймда жамоангиз яхши ҳаракат қилди, лекин иккинчи бўлимда сустлашиб кетди. Яхши ўйнаб турган Шала алмаштирилди. Охиригача ўйнаб қўйса бўлмасмиди?
- Гап фақат Шалада эмас. Битта таркиб билан кўп учрашувларни ўтказганимиз боис бугунги ўйинда енгиллик кўринмади. ОКМК билан баҳсдан сўнг тўлиқ тикланишга улгурмаганимиз кўриниб қолди. Шала ўтган тур катта ҳажмдаги ишни бажарганди. Бугун рақиб жамоа бўлиб ҳимоялангани боис Шалани алмаштиришга ва креативликни оширишга қарор қилдик. Афсус, ғалаба қозона олмадик. Бўш ҳудудлар кам бўлган пайтда Шалада ҳам кам имконият бўлади.
- Умар Эшмуродов таркибда кўринмаяпти.
- Унда енгил жароҳат бор, ҳозир даволаняпти. Умар кейинги баҳсгача тайёр бўлади деб ўйлайман.
- Ёзги трансферлардан кўнглингиз тўлдими?
- Биз кўп нарсани режа қилгандик, савияси баландроқ футболчиларни хоҳлагандик, бироқ шу ўйинчилар билан чекландик.



