

А серия доирасида “Верона” (1:1) қарши баҳсда 36 ёшли футболчи икки марта жарима зарбаси тепишни ўз зиммасига олди. Аммо португалиялик футболчининг ҳар икки уриниши “жонли девор”дан ортга қайтди. Эътиборли томони, иккинчи жарима зарбасини футболчининг ўзи бир неча рақибни алдаб ўтиш жараёнида ишлаб олганди.
Криштиану “Юве” сафида жами 66 марта жарима зарбаларини ижро этди. Зарбалардан 44 таси айнан “жонли девор”дан дарвозага ўтмаган.
Роналдунинг жаримадан киритган ягона голи 2020 йилнинг июлида А серия 30-тури доирасида “Торино”га (4:1) қарши баҳсда киритилганди.



