

Кришитиану Роналду ўз "Инстаграм" саҳифасида қимматбаҳо соат ва тақинчоқлар ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур "Jacob&Co" бренди билан ҳамкорликни эълон қилди. Эътиборличи шундаки, Роналду намойиш қилган соатда футболчининг 2013 йил "Манчестер Юнайтед" дарвозасига урган голи тасвирланган. Ушбу сурат эса "Ман Юнайтед" билан ўзаро шартнома бекор қилинганидан бироз ўтиб Роналдунинг "Инстаграм" саҳифасида эълон қилинди.



