"Рома" "Арсенал" хавбекига бўлган қизиқишини сақлаб қолган

Sherzod Nurmatov
12 мар 2022, 19:39
Рим клуби "Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жакага қизиқишда давом этмоқда.

Хабарга кўра, "Рома" 29 ёшли футболчини ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотиб олмоқчи.

Қайд этилишича, жамоа устози Жозе Моуриньюнинг шахсан ўзи швейцарияликнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Жаканинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Transfer News Central