Рифат Акрамхўжаев: "Мавсумни ғалаба билан бошлаймиз, деган умиддаман"

Eldor Akmurzayev
20 фев 2021
"Сурхон" жамоаси бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев қуръа ташлаш маросимидан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Янги мавсумга қуръа ташлаш маросими яхши савияда ташкил қилинди. Нима бўлган тақдирда ҳам барча жамоалар билан ўйнаймиз. Мавсумни ғалаба билан бошлаймиз, деган умиддаман. Кейинги учрашувларга ҳам муносиб тайёрланамиз. 

Чемпионат стартида "Металлург" билан ўйнашимизни кутмаган эдим. Чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Рифат Акрамхўжаев.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia