"Реал" ёзда Зиданни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Почеттинони таклиф қилмоқчи

Alisher
4 мар 2020, 14:57
Мадриднинг "Реал" жамоасида ёзда бош мураббий ўзгариши мумкин.

Зинедин Зиданнинг ўрнига бош даъвогар сифатида Маурисио Почеттино кўрилмоқда.

Хабарларга кўра, Зиданнинг кетиши мумкинлигига бош сабаб сифатида "Реал"нинг Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида "Сити" (1:2)дан мағлубиятга учрагани кўрсатилмоқда. Шунингдек, ечиниш хонасида ҳам футболчилар ўртасидаги муносабат яхши эмас.

Бундан ташқари, Зинедин Зидан клуб президенти Флорентино Перес билан келиша олмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Independent

Сўнгги янгиликлар

Барча ›