

"Ҳусанов? У "Реал"нинг июндаги рўйхатида бўлган. "Интер" ҳам у ҳақида ўйлаган ва кузатиб борган, аммо январда 40 млн билан "Манчестер Сити" келганди... Энди "Интер" ёзда ҳимоя масаласида муҳим трансфер ҳаракатини амалга оширади", – деди Романо.
"Манчестер Сити"га келиб қўшилганидан буён Ҳусанов янги жамоаси таркибида 6 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.
Аввалроқ Абдуқодир "Манчестер Сити"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлик қилаётгани маълум бўлган эди.



