«Реал» «Тенерифе» дарвозабонини икки йилга ижарага олди

Narzulla Saydullayev
31 июл 2015
«Тенерифе» посбони Карлос Абад фаолиятини «Реал»да давом эттиради.

20 ёшли дарвозабон Мадрид клуби томонидан 2 йилга 2 миллион евро эвазига ижарага олинди. 2017 йил ёзида «Реал» Абадни 3 миллион эвазига сотиб олиши мумкин.

Дарвозабон «Реал Мадрид Кастилья» жамоасида Зинедин Зидан қўл остида ўйнаши кутилмоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru