

Бэйл ёзда АПЛга қайтиши мумкин. "El Confidencial" нашрининг хабаро беришича, мадридликлар 25 ёшли мисрлик учун 160 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Салаҳ "Ливерпуль"га 2017 йилнинг ёзида "Рома"дан келган эди. Унинг "қизиллар" билан шартномаси 2021/2022 мавсум якунига қадар мўлжалланган. Муҳаммаднинг "transfermarkt.de" бўйича трансфер нархи 80 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсум Салаҳ мерсисайдликлар сафида барча мусобақаларда 40та ўйин ўтказди ва 32та гол уриб, 11та голли пас берди.



