“Реал” мухлислари учун қайғули хабар
19 фев 2021 16:46
Янгиликлар
“Реал” мухлислари учун қайғули хабар
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионатининг 24- тури доирасидаги “Вальядолид” билан ўйинни ўтказиб юборади.
Таъкидланишича, франциялик футболчи “қироллик клуби”нинг бугунги машғулотларини ўтказиб юборган ва Ла Лига доирасидаги навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.
“Cadena COPE” нашри эса 33 ёшли футболчи Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичидаги “Аталанта”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” футболчилари 20 февраль куни “Вальядолид” билан, 24 февраль куни “Аталанта”га қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар