“Реал” Мбаппе ёки Холандни қўлга киритолмаса, “Тоттенхэм” етакчисини трансфер қилиши мумкин
23 мар 21:38
Янгиликлар


“Реал” Мбаппе ёки Холандни қўлга киритолмаса, “Тоттенхэм” етакчисини трансфер қилиши мумкин
Мадридликлар “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейннинг вариантини кўриб чиқмоқда.
Ушбу келишув эса “Реал” ПСЖ аъзоси Килиан Мбаппе ёки “Боруссия Д” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг трансфери амалга ошмаган тақдирда юз бериши кутилмоқда.
Кейн билан музокаралар олиб боришнинг афзаллиги шундаки, битимни имзолашда воситачилар қатнашмайди, фақатгина унинг акаси Чарли билан музокара олиб бориш кифоя. Шу туфайли трансфер анча арзонга тушади.
Cadena SERманбасига кўра, келишувга ҳозирда “шпорлар”да ижарада ўйнаётган Гарет Бэйл ҳам қўшилиши мумкин.
Харри Кейн жорий мавсум АПЛда 27 ўйинда қатнашиб, 17+13 натижа кўрсатиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Kilean Mbappe ... transfer narxi - 180 mln € ...
Elrlend Haaland ... transfer narxi - 110 mln € ...
Лекин Сити олиши хакикатга якинрок!