"Реал Мадрид" қайта қуръа ташлаш қароридан норози

Оқил Абдубарноев
13 дек 2021, 19:08
"Бенфика"га рўбаро келган "Реал Мадрид" 1/8 финалга қайта қуръа ташлаш қароридан норози.

Дастлабки қуръа натижалари маълум хатоликлар туфайли бекор қилинганди.

"Реал Мадрид" қуръани тўлиқ қайтадан ўтказишни номақбул деб ҳисоблайди.

Клубнинг фикрича, бу худди биринчи ҳолатда йўл қўйилган қўпол хатолар каби очиқ-ойдин сохталаштириш бўлади.

"Бенфика" билан жуфтликда муболағага ўрин йўқ, чунки хатолар кейинроқ бошланган.

Клуб қайта қуръа ушбу жуфтлик иштирокисиз ўтказилиши кераклигига ишонч билдирмоқда", — деди El Chiringuito журналисти Хосеп Педрероль.

Эслатиб ўтамиз, қайта қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV

Сўнгги янгиликлар

Барча ›