"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи

Khoja
13 дек 2025, 09:22
"Реал Мадрид" "Ренн" марказий ҳимоячиси Жереми Жакетни диққат билан кузатиб бормоқда.

Мадрид Универсал нашрининг хабар беришича, клуб 20 ёшли футболчини кузатиш учун бир неча бор скаутларни юборган.

Манбага кўра, "Реал Мадрид" Жакетни сотиб олиш клубнинг ёш истеъдодларни жалб қилиш сиёсатига жуда мос келади деб ҳисоблайди.

Жорий мавсумда Жакет Лига 1нинг 15 та ўйинида майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: skysport