UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  2 02:45А Серия. "Лацио" ва "Аталанта" нурсиз дурнг қайд этишди  0 00:40Ла Лига. "Севилья" ва "Селта" жанговар дуранг қайд этишди  3 00:35Ла Лига. "Атлетико" – "Валенсия". Суарес ва Феликс асосий таркибда  10 00:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Саутгемптон" билан дуранг ўйнади  13 00:13А Серия. "Лацио" – "Аталанта". Бошланғич таркиблар маълум!  4 00:05А Серия. Жеконинг сўнгги дақиқалардаги голи "Интер"га "Венеция" устидан ғалаба тақдим этди  8 00:00Хави Дембеле ҳақида: "У вазиятни жуда яхши тушуниб турибди. Ҳаммаси Усманнинг ўзига боғлиқ"  1 23:31Сречко Катанец ниҳоят Дубайга етиб борди  8 23:19АПЛ. "Вулверхэмптон" меҳмонда "Брентфорд"ни мағлуб қилди. "Лидс" эса "Ньюкасл"га енгилди  0 23:10Расман: Сердар Азмун "Байер" футболчиси  19 22:52"Астон Вилла" "Ювентус" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда   6 22:30Эрлинг Холанд жароҳат олди  6 22:11Европа топ-клублари Закария учун кураш олиб боришмоқда  2 21:52АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити". Асосий таркиблар билан танишинг  51

Расман: Серхио Агуэро футболчилик фаолиятига якун ясади Янгиликлар

Расман: Серхио Агуэро футболчилик фаолиятига якун ясади

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро фаолиятини якунлади.

"Барса" Youtube'даги расмий саҳифасида у иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Аргентиналик бу қарорни юрагидаги муаммо сабаб қабул қилди. Агуэро кўз ёшларини тия олмади ва йиғлаб юборди.

"Бу матбуот анжумани шунчаки ўйинчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилганим учун ташкил қилинди.

Бу жуда ҳам қийин пайтлар, аммо мен қабул қилган қароримдан мамнунман. Биринчидан, бу бир ой олдин мен тўқнаш келган соғлигимдаги муаммо. Гап соғлигим ҳақида кетмоқда", - дейди Агуэро.

Серхио 30 октябрда "Алавес" (1:1)га қарши ўйинни якунига етказа олмади ва ўшандан бери даволанмоқда. Аввалига ўйинчииннг тикланиши учун 3 ой кетиши маълум қилинганди, аммо кейинроқ муаммо жиддийроқлиги маълум бўлди.

Форвард "Барса" таркибида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

У клуб даражасида Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги, беш бор Англия чемпиони, олти бор - Англия лига кубоги, бир бор Англия кубоги ва уч бор Англия суперкубогини қўлга киритди.

Агуэро Аргентина терма жамоаси таркибида Олимпиада-2008, шунингдек 2021 йилги Америка Кубогини қўлга киритган.

33 ёшли футболчи фаолияти давомида "Барселона"дан ташқари "Индепендьенте", "Атлетико" ва "Манчестер Сити" клублари шарафини ҳимоя қилган. Форвард 2006 йилдан бери Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

+5   
15 дек 17:13:55
Fergitaym
Мен Манчестер Юнайтед мухлисиман йиллар давомида Ситини йомон корганман бу албатта нормал холат менимча. Агуерони тв да корганимда ғазабим қайнар еди коришга козим йоқ еди чунки доим Манчестер дербисида коп бора ранжитган еди. Лекин хозир унинг холатини кориб унга болган нафратдан асар хам қолмади. Нима болганда хам инсонмиз, енди тушуняпманки у туфайли дербилар мен учун жуда шиддатли туюлган екан. Базида бундан рохатланасан киши. У мени йозганимни окимаса хам йозаман. Сенга Респект Агуеро. Рахмат барчаси учун!!!
+4   
15 дек 17:16:40
Fergitaym
Тогриси тан олиш керак хужимчилар орасида хақиқий йиртқич еди. У майдонда болганда доимо гол болишидан хавотир турарди.
+3   
15 дек 17:18:04
Mirjalol DX
Man Cityni muhlislari ko'pyishiga juda katta xissa qo'shdi,ko'pchilik Man City ni aynan Aguero uchun xurmat qilardi va APL da eng top hujumchi edi, faolyati ko'pchilik hujumchilar uchun orzu faqat oxiri emas ...O'zi attganidek sog'lig'i tufayli...
+3   
15 дек 16:51:11
Oʻzbekistontv
M.sitida super davri boʻlgandi,
+2   
15 дек 17:47:21
RAUL MADRID ☆ 7
Futbol muhlisi sifatida Agueroga eng yaxshi tilaklar futbolchilikdan ketdi lekin kelajakda sog'ayib murabbiy bo'lib qaytsin
+2   
15 дек 17:11:40
Umirqulov
Sity yoki atletikoda faoliyatini tugatganda edi. Afsona bulib tugatardi faoliyatini. Doim top-3 likda bulgan hujumchi
+2   
15 дек 16:50:36
Милиардер
Уша битта голинг бир умр сюда колади
+1   
15 дек 17:15:37
Chelsea andd Paxtakor
xar doim Top xujumchi boʻldi faoliyati davomida bizaga qarshi koʻp oynadin mayli sog salomat bol, Chelsiga oʻtishini kutganman lekn bu ish boʻmagan afsus
+1   
15 дек 17:02:08
United Rooney 10
YANGIYOL фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rozi bol aguero yaxshi yomon gaplarimgaa lekin sani bir marta rosa sokkanman kuins park reynjersga gol urganinda
Bitta sizmas ko'pchilik so'kkan.Agueroga sog'lik salomatlik.Zo'r xujumchi edi lekin.



+1   
15 дек 16:48:13
YANGIYOL
Rozi bol aguero yaxshi yomon gaplarimgaa lekin sani bir marta rosa sokkanman kuins park reynjersga gol urganinda
+1   
15 дек 16:46:12
Жорж Веа
Кўпчилик орзу қиладиган даражада ўйнади. Кейинги фаолиятига Омад!!!
+1   
15 дек 16:45:24
FC BARSELONA
Mayli birinchi o'rinda sog'liq
+1   
15 дек 16:45:17
Elyorbek (Man. City)
Rahmat Aguero senga. Sitidagi faoliyating uchun minatdorman.Siti muxlislari seni hech qachon unutirishmaydi.Kelgusi ishlaringga ulkan zafarlar tilab qolaman.Sog' bo'l, yuraging xech qachon huruj bo'lmasin iloxim...
+1   
15 дек 16:42:53
xolis muxlis
Соглик энг мухими
   
16 дек 16:35:58
.
Phenomenal фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2013-14 йилларда Реалга келишини роса хохлагандим Агуерони. Ўша пайтда уни Реалга ўтади деган хабарлар роса урчиганди. Адашмасам шундан кейин Шейхлар Агуерога бўш чек жўнатиб, ўзи истаган маошни ёзиб беришини сўрашган. Сити ҳозир фақат Де Брюнега бунақа илтифоти қила олади холос. У топ ҳужумчи
Ассалому алайкум! Яхшимисиз ака? Телеграмда футболга аълоқадор гуруҳ очдик яқинда. Анчагига савияли, тажрибали футбол муҳлисларини тўплаябмиз. Гуруҳда соғлом муҳит, футбол ҳақида фикр алмашамиз ва ўзаро таҳлил қиламиз. Анчагина тартибли гуруҳ десам адашмаган бўламан. Сизни ҳам таклиф қиламан. Бир ўзингиз кириб кўринг. Гуруҳнинг таклиф ҳаволасини сайтга ташлаб бўлмас экан. Телеграмдан @mmmurodov деб излаб менга ёзсангиз гуруҳга қўшиб юбораман.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика