UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  0 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  5 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  4 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  18 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  5 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  6 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  7 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  2

Расман: Серхио Агуэро футболчилик фаолиятига якун ясади Янгиликлар

Расман: Серхио Агуэро футболчилик фаолиятига якун ясади

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро фаолиятини якунлади.

"Барса" Youtube'даги расмий саҳифасида у иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Аргентиналик бу қарорни юрагидаги муаммо сабаб қабул қилди. Агуэро кўз ёшларини тия олмади ва йиғлаб юборди.

"Бу матбуот анжумани шунчаки ўйинчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилганим учун ташкил қилинди.

Бу жуда ҳам қийин пайтлар, аммо мен қабул қилган қароримдан мамнунман. Биринчидан, бу бир ой олдин мен тўқнаш келган соғлигимдаги муаммо. Гап соғлигим ҳақида кетмоқда", - дейди Агуэро.

Серхио 30 октябрда "Алавес" (1:1)га қарши ўйинни якунига етказа олмади ва ўшандан бери даволанмоқда. Аввалига ўйинчииннг тикланиши учун 3 ой кетиши маълум қилинганди, аммо кейинроқ муаммо жиддийроқлиги маълум бўлди.

Форвард "Барса" таркибида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

У клуб даражасида Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги, беш бор Англия чемпиони, олти бор - Англия лига кубоги, бир бор Англия кубоги ва уч бор Англия суперкубогини қўлга киритди.

Агуэро Аргентина терма жамоаси таркибида Олимпиада-2008, шунингдек 2021 йилги Америка Кубогини қўлга киритган.

33 ёшли футболчи фаолияти давомида "Барселона"дан ташқари "Индепендьенте", "Атлетико" ва "Манчестер Сити" клублари шарафини ҳимоя қилган. Форвард 2006 йилдан бери Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика